UZ

Сўнгги янгиликлар

16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  0 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  16 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4

Превью. "Насаф" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг 23-туридан ўрин олган сўнгги ўйин Қаршида "Насаф" ва "Навбаҳор" ўртасида бўлиб ўтади.

«Насаф» (Қарши) – «Навбаҳор» (Наманган)
25 сентябрь 2015. Қарши. "Марказий" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 37 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 19та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 10та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб бўлган. Саккиз учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 58та гол киритиб ўз дарвозаларидан 56 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Аждарлар” 65 очкони, “Навбаҳор” эса 38 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Насаф” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Насаф”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада ҳисобни “Насаф” ҳимоячиси Мақсуд Каримов очганди. Бунга наманганликлар сўнгги дақиқаларда Мўйдин Мамазулумовнинг голи билан жавоб беришганди – 1:1.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
22.08.2014 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:0
23.10.2013 «Насаф» - «Навбаҳор» 5:0
20.05.2012 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:1
25.08.2011 «Насаф» - «Навбаҳор» 3:2
19.09.2010 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” олий лигада ўз майдонида 15та ўйинда “Навбаҳор”ни мағлуб этган. Битта учрашувда дуранг қайд этилган. Иккита баҳсда “лочинлар” воҳадан ғалаба билан қайтишган. “Навбаҳор” Қаршида 15 йилдан буён рақибни мағлуб эта олмаяпти.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика