UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  1 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  5 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  1 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  13 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  2 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  1 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  7 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  17 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2

Превью. "Насаф" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Бухоро"

Қаршида "Насаф" клуби Эдгар Гесс бошчилигидаги "Бухоро" клубини қабул қилади.
«НАСАФ» – «БУХОРО»
29 март. Қарши. “Марказий” стадион.
Ҳакамлар:
О.Толибжонов, Р.Шояҳметов, В.Лушин, И.Гармашов
Назоратчи: А.Попов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 32 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 32 ўйиндан 15тасида қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9 учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. 8та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “аждарлар” фойдасига. Қаршиликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 55та тўп киритиб ўз дарвозасидан 37 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйнларда “Насаф” 53 очкони, “Бухоро” эса 35 очкони қўлга киритган.

“Насаф” олий лигада “Бухоро” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “аждарлар”нинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Насаф” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:1 бўлиб турибди.

2013 йил “Насаф” майдонида бўлиб ўтган баҳсда Алишер Юсупов, Илҳом Шомуродов ва Алишер Юсупов тўп киритишган. Ҳозир “Бунёдкор”да ўйнаётган Воҳид Шодиев “Бухоро” сафида қаршиликларни ранжитган – 3:1. Қизиғи Шодиев Бухородаги ўйинда ҳам гол урган. Бироқ “аждарлар” ундан олдин 5 бор тўп киритишганди. Азамат Алланиёзов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов ва Фаррух Сайфиев “Насаф” таркибида ўзини кўрсатганди.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:

16.03.2013  «Насаф» – «Бухоро»  3:1
08.08.2012  «Насаф» – «Бухоро»  3:0
18.09.2011  «Насаф» – «Бухоро»  3:0
05.11.2009  «Насаф» – «Бухоро»  4:2
22.09.2008  «Насаф» – «Бухоро»  0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Бухоро” клуби ўз тарихида “Насаф” майдонида кечган 16та баҳснинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган. 12та учрашувда “Насаф” ғолиб бўлган ва фақат 4 ўйин дуранг билан тугаган. Қаршида кечган сўнгги учта ўйинда “Бухоро” ўз дарвозасидан учтадан гол ўтказган. 

Муаллиф тахмини: "Бухоро"нинг Қаршидаги ғалабасиз серияси давом этиши мумкин. "Насаф" ўз уйида ғалаба қозонишга яқин.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика