UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06"Портсмут" — "Арсенал". Таркиблар маълум  0 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  0 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  2 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  30 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1 14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  1 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  4 12:49Бугунги ўйинлар: “Интер” — “Наполи”, “Бавария” уйда, “Милан” сафарда ва бошқалар  1 12:45"Арсенал" Барколя учун курашга қўшилди  1 11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  5 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  6 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  3

Превью. "Металлург" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Металлург" - "Локомотив"

Олий лиганинг 1-турида Ўзбекистон вице-чемпиони "Локомотив" клуби Бекободда "Металлург" клуби меҳмони бўлади.
«МЕТАЛЛУРГ» – «ЛОКОМОТИВ»
12 март 2015 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 15:00
Ҳакамлар
: З.Қодиров, Р.Шояхметов, Р.Фозилов, О.Тўйчибоев.
Назоратчи: А.Абдуллаев.

“Металлург” ва “Локомотив” олий лигада жами 20 бора тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Локомотив” 13 марта ғолиб бўлган. 4та  ўйинда дуранг қайд этилган. “Металлург” эса 3та ўйинда зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Локо” томонида – 38:14. Ўзаро ўйинларда “Локомотив” 43 очко жамғарган бўлса, “Металлург” эса 13 очко йиққан.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1га тенг. Бекободликларда бу кўрсаткич 1:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум иккала учрашувда ҳам “Локо” зафар қучган. Бекободда бўлиб ўтган ўйинда ягона голни Иван Нагаев урган – 0:1. Тошкентда “Локо” меҳмонлар дарвозасига 5та гол урди. Фозил Мусаев, Алишер Шоғуломов, Фарҳод Тожиев (иккита) ва Садриддин Абдуллаевнинг голларига Алишер Зиёвуддинов жавоб берган – 5:1.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
29.03.2014  «Металлург» – «Локомотив»  0:1
18.10.2013  «Металлург» – «Локомотив»  0:4
05.05.2012  «Металлург» – «Локомотив»  0:1
05.08.2010  «Металлург» – «Локомотив»  1:0
08.05.2009  «Металлург» – «Локомотив»  1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” Бекободдан тўрт бор ғалаба билан қайтган. 3та ўйин дуранг билан тугаган 3 бор “Металлург” ўз уйида ғалаба қозонган. Бекободда бўлиб ўтган сўнгги уч баҳсда “темирйўлчилар” гол ўтказмай ғолиб чиқишган.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика