UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  0 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  2 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  8 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2

Превью. "Локомотив" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Қизилқум"

Навоийнинг "Қизилқум" клуби Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлади.
«Локомотив» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
16 май. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), В. Лушин (Гулистон), А. Мўминов (Тошкент вилояти)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 18 бор кесишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда. Иккала жамоа 7 мартадан ғалабага эришишган Яна 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Локомотив” фойдасига. Тошкентликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 21та гол киритиб ўз дарвозаларидан 15 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “темирйўлчилар” ҳам, “Қизилқум” ҳам 25тадан очко қўлга киритган.

“Локомотив” олий лигада “Қизилқум” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги пойтахтликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1га тенг.

Ўтган йил Тошкентда ташкил этилган ўйинда ҳисобни меҳмонлар вакили Фаррух Шотурсунов очганди. Бунга Иван Нагаев ва Акмал Холматовнинг (2та) голлари билан жавоб берган “темирйўлчилар” иродали ғалабани тантана қилишган – 3:1. Навоийдаги баҳс тақдирини 90+4-дақиқада Хуршид Йўлдошев томонидан урилган ягона гол ҳал қилганди – 1:0.  

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
31.05.2013 «Локомотив» - «Қизилқум» 3:1
25.06.2012 «Локомотив» - «Қизилқум» 0:1
21.10.2010 «Локомотив» - «Қизилқум» 1:0
07.08.2009 «Локомотив» - «Қизилқум» 2:1
16.08.2008 «Локомотив» - «Қизилқум» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” майдонида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 6тасида майдон эгалари уч очкога эга бўлишган. Бир марта дуранг қайд этилган ва “Қизилқум” 2 бора Тошкентдан ғолиб сифатида қайтган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика