UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  101 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Превью. "Локомотив" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Насаф"

Олий лиганинг 22-туридан ўрин олган энг марказий ўйин Тошкентда "Локомотив" ва "Насаф" ўртасида бўлиб ўтади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши)
19 сентябрь 2015. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 18:00
Ҳакамлар: Х. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: С. Арутюнов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 21 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 12та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 4та учрашувда “Локомотив” ғолиб бўлган. Беш учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 31та гол киритиб ўз дарвозаларидан 19 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Насаф” 41 очкони, “темирйўлчилар” эса 17 очкони қўлга киритишган.

“Насаф” олий лигада “Локомотив” устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги воҳаликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:2 бўлиб турибди.

Биринчи даврада Қаршида ўтган беллашувда томошабинлар фақат битта голнинг гувоҳига айланишганди. Фарруҳ Сайфиев 10-дақиқада “темирйўлчилар” дарвозасини ишғол қилиб “Насаф”нинг ғалабасини таъминлаганди – 1:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
24.03.2014 «Локомотив» - «Насаф» 1:1
13.09.2013 «Локомотив» - «Насаф» 2:0
25.03.2012 «Локомотив» - «Насаф» 0:1
28.03.2010 «Локомотив» - «Насаф» 0:0
20.10.2009 «Локомотив» - «Насаф» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  Тошкентда бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 2тасида “Локомотив”нинг қўли баланд келган. Тўртта ўйинда “Насаф” уч очко эгасига айланган. Яна тўртта учрашувда ғолиб аниқланмаган. Сўнгги икки йилда “аждарлар” сафарда ғалаба қозона олишмаган.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика