UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  11 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Превью. "Локомотив" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Машъал"

Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида "Локомотив" ва "Машъал" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
«ЛОКОМОТИВ» – «МАШЪАЛ»
1 октябрь 2014 йил. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
З.Қодиров, Х.Мирзааҳмедов, А.Снетков, В.Нажафалиев.
Назоратчи: Г.Имомов.

“Локомотив“ ва “Машъал“ олий лигада жами 17 маротаба куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Машъал” 17 баҳснинг 9тасида ғалаба қозонган. Битта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган ва 7та ўйинда “Локомотив”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Машъал” фойдасига 23:17. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 28 очони қўлга киритган бўлса, “Локомотив” 22 очколик бўлган.

“Локомотив”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 2:0. Ўз навбатида “Машъал”нинг  “темирйўлчилар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1 ни ташкил этади.

Дастлабки даврада Муборакда ташкил этилган баҳсда мухлислар иккита гол гувоҳига айланишганди. Лутфулла Тўраев ва Фарҳод Тожиевнинг голлари “Локомотив”га сафардаги ғалабани келтирганди – 0:2.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
15.06.2012 «Локомотив» - «Машъал» 1:0
26.08.2010 «Локомотив» - «Машъал» 0:2
18.04.2009 «Локомотив» - «Машъал» 1:0
21.09.2008 «Локомотив» - «Машъал» 1:2
19.05.2007 «Локомотив» - «Машъал» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Локомотив” клуби ўз уйида “Машъал”га қарши кечган 8та ўйиндан иккитасида ғолиб бўлган. Яна 3та ўйинда муборакликлар зафар қучишган. Битта баҳсда эса дуранг қайд этилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика