UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58Луис Энрике "Ливерпул"га имкониятни бой берганидан кейин: "Шу ўйинни такрорласак, кейинги босқичга чиқамиз"  5 14:37"Сўғдиёна" стадиони янги мавсумга шай!  0 14:15Расман: "Ал Ҳилол" асосий ўйинчинларидан бири бир ойга сафдан чиқди ва "Пахтакор"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 13:55Болаларга футбол керак, лекин... (ПФЛ қарорига муносабат)  1 13:33Рафинья — 2024 йил бошидан буён ЕЧЛнинг энг самарали ўйинчиси  1 13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  5 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлиши маълум  3 12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0 12:04"Ньюкасл" футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 11:41"Фенербахче" Моуриньо билан шартномани узайтирмоқчи  3 10:55ПСЖ мураббийи: «Футболдаги натижалар баъзида адолатсиз бўлади»  12 10:27Пау Кубарси ХХI асрда ушбу натижага эришган энг ёш футболчи бўлди  3 09:51«Манчестер Юнайтед»нинг яна икки нафар футболчиси жароҳат олди  5 09:24ЦСКА бош мураббийи Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  4 08:55Суперлига жамоалари қайси бренддаги либослардан фойдаланади?  2

Превью. «ГУЛИСТОН» - «ПАХТАКОР» Янгиликлар

Превью. «ГУЛИСТОН» - «ПАХТАКОР»

“Гулистон” ва “Пахтакор” олий лигада 9 бора тўқнаш келишган.
«Гулистон» (Гулистон) – «Пахтакор» (Тошкент)
26 август. Гулистон. “Соғлом Авлод” стадиони. 17:00
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), Т. Гайнулин (Тошкент), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Натижалар “шерлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. 

“Пахтакор” ушбу рақибни 5 марта мағлуб этган. 4та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Гулистон” ҳозиргача “шерлар”ни умуман мағлуб эта олмаган. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 25та гол урган, “Гулистон” футболчилари атига 6 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 19 очкога эга бўлган, “Гулистон” ҳисобида 4 очко бор. “Пахтакор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 6:1га тенг. “Гулистон” ҳисобида ғалаба йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

10-турда Тошкентда кечган ўйинда майдон эгалари 2:0 ҳисобида муваффақиятга эришишган. Темурхўжа Абдухолиқов ва Дилшод Шарофетдиновнинг дастлабки 10 дақиқада урган голлари “шерлар”га уч очко келтирганди.

“Гулистон” майдонида ўтган сўнгги тўрт учрашув:
08.09.2003 «Гулистон» - «Пахтакор» 1:3
19.04.2000 «Гулистон» - «Пахтакор» 1:1
11.09.1994 «Гулистон» - «Пахтакор» 1:1
07.09.1993 «Гулистон» - «Пахтакор» 2:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” сафардаги 4та ўйиннинг биттасида ғолиб бўлган. Қолган учта ўйинда дуранг қайд этилган. “Гулистон” майдонида бўлиб ўтган барча ўйинда иккала жамоа камида биттадан гол урган.

Жамоаларнинг охирги 5та ўйин натижаси: “Гулистон” (МММЮМ) – “Пахтакор” (ММЮЮМ)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика