UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  306 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  2 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  3 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  0 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  1 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  97 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  9 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  4

Превью. Европа Суперкубоги. "Бавария" - "Челси" Янгиликлар

Превью. Европа Суперкубоги. "Бавария" - "Челси"

"Бавария" ва "Челси" бугун Европа Суперкубоги учун ўйинда майдонга тушишади.
Бу ўйин Чехия пойтахти Прагадаги "Эден" стадионида бўлиб ўтади.

"Бавария" ва "Челси" ўртасидаги ўйин 30 август куни Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

1998-2012 йилларда Европа Суперкубоги учун ўйин Монакодаги "Луи II" стадионида ўтказиб келинган, аммо энди бу ўйин ҳар йил турли стадионларда бўлиб ўтади. 2013 йилги ўйинни ўтказиш Прага чекига тушди. Кейинги иккита Европа Суперкубоги Уэльсдаги "Кардифф Сити", ва Тбилисидаги "Михаил Месхи" стадионида бўлиб ўтади.

"Челси" 1998 йил Суперкубокда "Реал"ни 1:0 ҳисобида таслим қилганди. Прагага йўлланмани Лондон клуби май ойида бўлиб ўтган Европа Лигаси финалида "Бенфика" устидан қозонилган ғалаба туфайли (2:1) қўлга киритди. Бир ярим ҳафта ўтгач "Бавария" худди шу ҳисоб билан Европа чемпионлар лигаси финалида "Боруссия" устидан зафар қучганди. 2012 йил ЕЧЛ финалида"Челси" “Бавария”ни Мюнхендаги стадионда мағлуб этганди.

“Челси” 2012 йил август ойида Европа Суперкубоги финалида "Атлетико"дан йирик ҳисобда мағлуб бўлганди - 1:4.

"Бавария" клуби эса Европа Суперкубогида умуман омади келмаган. Мюнхен клуби Суперкубокда уч марта ўйнаб учаласида ҳам мағлуб бўлган ягона клуб саналади. 1975 йилда улар Киевнинг "Динамо" клубига икки ўйин натижасига кўра 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Кейинги йил "Бавария" ўз майдонида “Андерлехт”ни мағлуб этганди (2:1), аммо Брюсселда имконият бой берилганди - 1:4. Монакода мюнхенликлар бир марта, 2001 йил ўйнашганди ва "Ливерпуль"га ютқазиб қўйишган - 2:3.

Агар давлатлар бўйича оладиган бўлсак, Англия клублари Суперкубок финалида етти марта ғолиб чиққан ва шунча марта мағлуб бўлган. Германия клублари эса барча еттита ўйинда ҳам имкониятни бой беришган.
 
Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика