UZ

Сўнгги янгиликлар

07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  2 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  11 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4

Превью. "Бухоро" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Бунёдкор"

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бугун Бухорода "Бухоро" ва "Бунёдкор" клублари ўртасидаги бўлиб ўтади.
«БУХОРО» – «БУНЁДКОР»
28 апрель. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 18:00.
Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Д.Жалимов
Назоратчи:
Г.Имомов.

“Бухоро” ва “Бунёдкор” олий лигада 12 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг мутлоқ устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” ушбу рақибни 11 марта мағлуб этган. “Бухоро” “қалдирғочлар”га қарши ўйинда бир бор дуранг ўйнаган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 31та гол урган, “Бухоро” футболчилари атига 2 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 34 очкога эга бўлган, “Бухоро” ҳисобида 1 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг. “Бухоро” ҳисобида ғалаба умуман йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

Ўтган йил “Бунёдкор” майдонида бўлиб ўтган баҳсда 4:0 ҳисоби қайд этилган. Голларни Лутфулла Тўраев, Олег Зотеев ва Олександр Пишур (2та) урган. Бухородаги баҳсда ҳисоб очилмаганди.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
29.09.2013 «Бухоро» - «Бунёдкор» 0:0
08.05.2012 «Бухоро» - «Бунёдкор» 0:4
30.07.2011 «Бухоро» - «Бунёдкор» 0:4
18.09.2009 «Бухоро» - «Бунёдкор» 1:2
12.05.2008 «Бухоро» - «Бунёдкор» 0:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз майдонидаги 6та ўйиннинг 5тасида мағлуб бўлган. Фақат бир бор (2013 йил) “қалдирғочлар”дан бир очко олган. “Бухоро” ўз уйида охирги учта баҳсда гол ура олмаяпти.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика