UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  1 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  1 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  0 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  17 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  1 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  12 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  13 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  19

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Навбаҳор". Тошкентдаги тўқнашувга марҳабо Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Навбаҳор". Тошкентдаги тўқнашувга марҳабо

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-турида Тошкентдаги "Жар" стадионида "Бунёдкор" "Навбаҳор" билан тўқнаш келади.

Гарчи марказий мақомни олмаган бўлсада, бу ўйинни ҳам томоша қилишга етарлича омиллар топилиши шубҳасиз. 


Бунёдкор

Усмонали Исмоналиев - 7', Жасур Ҳакимов - 90'

Суперлига. 20-тур

01/10/2022, 18:30

1
:
2
Тугади

Навбаҳор

Жасур Яхшибоев - 42'

45'
90'
7'  Усмонали Исмоналиев
38'  Тохирбек Тўхтасинов (Абдуллоҳ Омоналиев)
58'  Фарҳод Ўткиров (Умидбек Султонов)
73'  Маҳмуд Маҳамаджонов
90'  Жасур Ҳакимов
90'  Акбар Исматуллаев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов)
40'  Азим Аҳмедов (Жамшид Болтабоев)
40'  Александр Касьян (Зоран Марушич)
40'  Диёр Туропов (Асадбек Собиржонов)
42'  Жасур Яхшибоев
89'  Жасур Яхшибоев (Нурилло Тўхтасинов)


"НАВБАҲОР" ТОШКЕНТДАН ЯНА ҒАЛАБАСИЗ ҚАЙТАДИМИ?


Самвел Бабаян мураббийлигидаги  "Навбаҳор" шу вақтгача Суперлига доирасида "қалдирғочлар"ни мағлубиятга учрата олмаган. Пойтахтда ўтган 16та учрашувнинг 3тасида дуранг натижа қайд этилган, қолган 13 беллашувда  "Бунёдкор" нинг қўли баланд келган.  "Лочинлар" мана шу учрашувларда 7та гол урган. Мезбонлар эса 36 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган.

2007.05.05. 8-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 3:1

2008.03.02. 1-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 1:0

2009.06.21. 13-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 6:0

2010.08.26. 18-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 2-0

2011.03.12. 2-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 1:0

2012.10.19. 23-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 1:0

2013.09.20. 19-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 5:0

2014.05.02. 7-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 3:0

2015.04.17. 5-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 2:0

2016.11.17. 29-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 1:1

2017.11.03. 27-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 2:2

2018.07.24. 18-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 2:1 

2018.10.03. 25-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 2:0

2019.11.24. 24-тур. "Бунёдкор" - " Навбаҳор" 2:1

2020.07.13. 8-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 3:1

2021.05.18. 9-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 0:0


"ЛОЧИНЛАР" ИККИНЧИ ДАВРАДА МАҒЛУБИЯТСИЗ ОДИМЛАМОҚДА

Наманган шаҳри жамоаси Суперлиганинг иккинчи даврасида ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. Бу борада клубнинг лигадаги мағлубиятсиз серияси 14та учрашувга етди. Улар сўнгги бор Суперлиганинг 5-турида ўз майдонларида "Сўғдиёна"га имкониятни бой беришганди (1:2). 


ТУРНИР ЖАДВАЛИДА "НАВБАҲОР" БИРИНЧИ ЎРИНГА ҚАЙТАДИМИ?

"Бунёдкор" жорий йилда ўзининг энг ёмон натижасини қайд этмоқда. 19-турдан сўнг 10 ўринда кетаётган жамоа учун айни пайтда ғалаба жуда зарур. Акс ҳолда хавфли зонага яқинлашиши ҳам ҳеч гап эмас. 12-ўринда кетаётган "Қўқон-1912" билан орадаги фарқ 4 очкони ташкил қилади. Ғалаба қозонилган тақдирда нисбатан олиб қаралганда 8-ўринга кўтарилиш имкони бор. Бунинг учун клуб бу турда "Олимпик" ва "Нефтчи"нинг "қоқилиши"ни кутиши керак. Албатта бу ҳозирча тахминий билдирилаётган фикр. "Навбаҳор" Тошкентга келиб бир ўқ билан икки қуённи уриб кетиши мумкин. Айни пайтда клуб "Пахтакор" ва "Насаф"дан бир очкога ортда қолмоқда. Эртанги ўйинда икки жамоадан бири очко йўқотишини ҳисобга олсак, бугун қўлга киритиладиган 3 очко ва жами 40 очко билан камида бир поғона юқорилайди. Борди-ю, рақиблари ўзаро дурангга имзо чекса, пешқадам бўлиб олиши ҳеч гап эмас. 

ЙЎҚОТИШЛАР 


Ҳимоячи Давронжон Эргашев ва ярим ҳимоячи Суҳроб Иззатов бугун "Бунёдкор"га ёрдам бера олмайди. Жароҳатидан тузалган Фарруҳ Икромов машғулотлар орқали жисмоний ҳолатини яхшилашга ҳаракат қилмоқда. "Навбаҳор" ҳимоячиси Рустам Ашурматов Ўзбекистон терма жамоаси сафида Камерунга қарши учрашувда жароҳат олган, Коста-Рикага қарши ўйинни ўтказиб юборганди. Билишимизга қараганла, футболчи жароҳатидан фориғ бўлган. У бугун майдонга тушиши кутиляпти. 


ЖАМОАЛАР 8 ЙИЛДАН СЎНГ ЯНА "ЖАР" СТАДИОНИДА УЧРАШМОҚДА  

"Қалдирғочлар" ўз майдонларидаги таъмирлаш ишлари сабабли бугун "Навбаҳор"ни "Жар" стадионида қабул қилади. Биласиз, ушбу арена "Бунёдкор" учун бегона ҳисобланмайди. Ўз вақтида жамоа бу майдонда кўплаб ғалабаларни ва ажойиб учрашувларни ўтказган. "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" орадан 8 йил ўтиб яна "Жар" стадионида учрашмоқда. 


02.05.2014. Суперлига 7-тур 

Тошкент. "Жар" стадиони, 2476 томошабин 

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" 3:0

Голлар: Воҳид Шодиев, Сардор Рашидов, Олександр Пишур



Барчага ёқимли томоша тилаб қоламиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика