UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  0 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  60 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Превью. "Андижон" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Андижон" - "Машъал"

Ўтган йил биринчи лигада иштирок этган "Андижон" ва "Машъал" клублари ўзаро тўқнаш келишади.
«АНДИЖОН» – «МАШЪАЛ»
29 март. Андижон “Соғлом Авлод” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Ҳ.Рўзиев, А.Усмонов, Т.Гайнулин, О.Тўйчибоев
Назоратчи: И.Мустафин.

Олий лиганинг бу икки клуби ўзаро 24 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 14 ўйнда ғалаба қозонишган, 3 учрашув дуранг билан якунланган. “бургутлар” эса бугунга қадар рақибни 7 бор мағлуб эта олишган. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Машъал” томонида – 34:31. Ўзаро ўйнларда “Машъал” 45, “Андижон” эса 24 очколик бўлган.

“Андижон”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Қизиғи “Машъал”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0.

Ўтган мавсум иккала жамоа олий лигада қатнашмаган. 2012 йилги ўзаро ўйинларда мезбон жамоа ғолиб чиққан. Водийдаги баҳсда Рустам Аъзамов, Владимир Шишелов (иккита) ва Баҳром Абдураҳимовнинг голлари “бургутлар”га йирик ғалаба келтирганди – 4:0. Муборакдаги ўйинда Мирзоҳид Ғофуровнинг дарвозага урган голи “Машъал”нинг ғалабасини таъминлаган – 1:0.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
19.05.2012  «Андижон» – «Машъал»  4:0
02.04.2011  «Андижон» – «Машъал»  4:0
26.10.2010  «Андижон» – «Машъал»  1:1
07.09.2009  «Андижон» – «Машъал»  4:1
08.08.2008  «Андижон» – «Машъал»  2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” ўз уйида 7 марта ғолиб чиққан, 2 бор дуранг ўйнаган. “Газчилар” водийдан уч бор уч очко билан қайтишган. Сўнгги бор бундай ҳолат 2007 йилги мавсумда қайд этилган. Шундан сўнг бўлиб ўтган 5та ўйинда муборакликлар сафарда ғалаба қозона олишмаган. Охирги икки учрашувда “бургутлар” ўз майдонларида бир хил 4:0 ҳисобида муваффақиятга эришишган. 

Муаллиф тахмини: Мавсумда ҳали гол урмаган "Андижон" бугун ғалаба қозониши мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика