UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  1 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  0 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  17 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  24 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  16 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  21 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8

Превью. "Андижон" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Андижон" - "Бухоро"

"Андижон" клуби бу мавсумдаги илк уй ўйинини "Бухоро"га қарши ўтказади.
«Андижон» (Андижон) – «Бухоро» (Бухоро)
18 апрель 2015. Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: В. Валицкий.
УзПФЛ вакили: Р. Черников.

“Андижон” ва “Бухоро” олий лигада жами 40 бора тўқнаш келишган. Шулардан 11тасида андижонликлар ғолиб бўлишган, 17 ўйинда бухороликлар ғалабани тантана қилшиган. Ўзаро ўйинларда 12 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Бухоро” фойдасига 64:52 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 63 очкони, “Андижон” эса 45 очкони қўлга киритган.

“Андижон”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:1. Қизиғи “Бухоро”нинг ўзаро ўйинларда “Андижон” устидан энг йирик ғалабаси ҳам 6:1.

Ўтган мавсум водийда ўтган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишган. Ойбек Нурбоев ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган бўлса, Расул Раҳмонов рақиб дарвозасига гол урганди – 2:0. “Бухоро” ўз майдонидаги ўйинда Улуғбек Бақоев, Предраг Вуйович ва Жамшид Ҳасановнинг голлари эвазига йирик ҳисобда зафар қучган – 3:0.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
03.05.2014 «Андижон» – «Бухоро»  2:0
24.03.2012 «Андижон» – «Бухоро»  1:2
23.10.2011 «Андижон» – «Бухоро»  2:2
07.08.2009 «Андижон» – «Бухоро»  2:1
19.04.2008 «Андижон» – «Бухоро»  2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт :  “Андижон” мезбонлик қилган ўйинларнинг 10тасида майдон эгалари муваффақият қозонишган. 5та ўйинда ғолибни аниқлашни имкони бўлмаган. Яна 5та учрашувда “Бухоро” водийдан ижобий кайфиятда қайтган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика