UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  3 18:27Про лига. "Бухоро" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  3 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 18:00Про лига. "Хоразм" – "Арал" (онлайн ҳисоб)  2 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  1 16:05Гавининг тикланиш жараёни ноябрь ойигача чўзилиши мумкин  0 15:41Рис Жеймс машғулотларга қайтди  0 15:14"Боруссия" Дортмунд таркибни "Челси" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи  3 14:47FIFPro ФИФАни судга бермоқчи  4 14:20"Динамо"га трансфер тақиқи қўйилди  8 13:55"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди  2 13:29"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  1 13:00"Атлетико" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0

Португалия матбуот хизмати Рубен Диашга журналистларнинг саволига инглиз тилида жавоб беришни тақиқлади Янгиликлар

Португалия матбуот хизмати Рубен Диашга журналистларнинг саволига инглиз тилида жавоб беришни тақиқлади

Португалия терма жамоаси матбуот хизмати ўйинчиларга журналистлар билан инглиз тилида мулоқот қилишга рухсат бермаяпти.

Душанба куни ўтказилган ўйиндан олдинги матбуот анжуманида бош мураббий Фернанду Сантуш ва ҳимоячи Рубен Диаш иштирок этишди.

Диаш инглиз тилида саволлар берган журналистларга бир неча бор инглиз тилида жавоб беришга уринди, бироқ ҳар сафар матбуот хизмати вакили уни тўхтатиб, фақат португал тилида гапиришни талаб қилди. Бу ҳолат учинчи марта содир бўлганда, футболчи қўлларини кўтариб кулиб юборди.

Бошқа терма жамоаларнинг футболчилари ва мураббийлари саволларга инглиз тилида жавоб беришади.

Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Португалия терма жамоаси Швейцария терма жамоаси билан ўйнайди. Учрашув 6 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика