Португалия — Испания. Хет-трикка эришган Роналду учрашувнинг энг яхши ўйинчиси

16 июн 2018, 07:32
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Жаҳон чемпионати “Б” гуруҳидан ўрин олган Испанияга қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Сочидаги “Фишт” стадионида кечган ўйин 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг натижаси билан якунланди. Роналду эса учрашувда хет-трикка эришди.

Португалия терма жамоаси 2-турда Марокашга қарши майдонга тушади. Учрашув 20 июнь куни Москвадаги “Лужники” стадионида(17:00) бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FIFA