Портлашдан шикастланган Марк Бартра мухлисларга мурожаат қилди

Narzulla Saydullayev
12 апр 2017, 20:27
Кеча «Монако»га қарши ўйиндан олдин Дортмундда содир бўлган портлаш натижасида тан жароҳати олган «Боруссия» клуби ҳимоячиси Марк Бартра ўз фикрларини билдирди.

«Барчага салом! Ўзимни яхши ҳис қилаяпман, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат.

ЕЧЛ чорак финалида «Монако»га қарши ўйинда «Боруссия»га мухлислик қиламиз, – деб ёзади Бартра инстаграмдаги саҳифасида.

Кеча «Боруссия» автобуси ёнида учта портлаш юз берди. Бартранинг қўли жароҳат олди ва операция қилинди. Баҳс бугунга қолдирилди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: instagram.com/marcbartra