Пол Скоулз кечаги ғалабадан сўнг МЮни танқид қилди

Alisher
25 окт 2019, 13:14
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз жамоадаги ҳолат ҳақида гапирди.

"Жамоага ҳақиқатдан ҳам ижодкорлик етишмаяпти. Жамоада нафақат кесувчи пасларни берадиган, балки голлар урадиган ҳақиқий "10-рақам" йўқ.

Шунингдек, ўйинда тўпни орқароқдан олиб ҳужумга муваффақиятли тарзда етказа оладиган футболчи етишмаётгандир.

Аммо, кўпроқ "10-рақам" керак деб ўйлайман. Ҳозирги ҳужумчилар унча яхшимас", - дейди Скоулз.

МЮ АПЛдаги 9 турдан сўнг жадвалда 14-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, МЮ кеча Европа Лигаси 3-тур доирасида "Партизан" (1:0)ни пенальтидан урилган гол ҳисобида мағлуб этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: BT Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›