Погбага асосий даъвогар маълум

Khoja
26 окт 2024
«Ювентус» ярим ҳимоячиси Поль Погба Криштиану Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин.

 31 ёшли футболчига «Ал Насср» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча футболчининг ўзи Осиёга кўчиб ўтишга розилик бермаган, сабаби Погба ҳали ҳам топ жамоада ўйнашига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Погба 2025 йилнинг март ойидан майдонга туша олади, айнан ушбу муддатда унинг 18 ойлик дисквалификацияси якунланади.

Аввалроқ, Полни «Марсель» ва «Лос-Анжелес» клуби ҳам ўз сафида кўрмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com