

Франциялик футболчи жароҳатидан қутулмоқда ва у сабабли деярли 2 ой майдонга туша олмади. Погба эндиликда "Манчестер Юнайтед"да ўйнашни хоҳламаяпти.
Жамоа бош мураббийи Погбани ёзда қўйиб юбормаган эди, аммо бундай вазиятда у футболчини яхшироқ маблағ эвазига қўйиб юбориш масаласини кўриб чиқишга тайёр.
Погбага анчадан буён "Реал" қизиқмоқда. Олдинроқ, футболчи Зиданнинг асосий мақсадларидан бири эканлиги хабар қилинган эди.



