Почеттино ушбу мавсумдан кейин АПЛга қайтиши мумкин

Mirjalol Normatov
9 фев 2020, 18:55
"The Sun" хабарига кўра, "Тоттенхэм"нинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино янги клубини аниқлаб олди.

Аргентиналик мутахассис "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамоқда. Манбага кўра, ушбу мавсум якунланганидан кейин "қизил иблислар"ни бошқараётган Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилади ва катта эҳтимол билан Почеттино МЮни бошқаришга тайинланади. Айни дамда манкунианликлар АПЛ турнир жадвали 8-поғонасини эгаллаб турибди.

Қайд этилишича, Почеттино "Манчестер Юнайтед" учун "Барселона" ва ПСЖ каби клубларга рад жавобини берган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›