

Баҳсни асосий таркибда бошлаган Лионель Месси 2-тайм бошида захирага олинди ва унинг ўрнига майдонга Мауро Икарди тушди.
“Ҳозир бироз кутишимиз керак. Танаффус вақтида шифокорлар билан гаплашдик. У эҳтиёт чораси сифатида майдонни тарк этди. У ўйинни давом эттира олмади.
Умид қиламизки, жароҳат жиддий эмас ва у кейинги ўйинга тайёр бўлади”, дейди парижликлар устози Маурисио Почеттино.



