UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  1 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  9 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  13

Питер Хюистра: "Санжар Қувватов бизга қўшимча икки очкони тақдим этди" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Санжар Қувватов бизга қўшимча икки очкони тақдим этди"

Coca-Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашувни турлича икки бўлимдан иборат бўлди деб айтган бўлардим. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик ва ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Яна гол уришимиз ҳам мумкин эди.

Иккинчи бўлимда эса майдонда кескин курашлар кўзга ташланди. Ҳар битта эпизод курашларга бой бўлди. Биз кўпроқ олдинга интилиб яхшироқ вазиятларни яратишни истагандик. Биз яна бир гол киритишга ҳаракат қилдик, лекин "Машъал" ҳам вазиятларга эга бўлди. Пенальти бўлган вазиятда Санжар Қувватов ғалабани сақлаб қолди ва бизга дурангдан фарқли равишда қўшимча 2 очко тақдим этди. 

- Чемпионатда юзага келган танаффусдан сўнг ўтказилган ўйинларда "Пахтакор" биринчи давражаги ўйинлар каби катта ташаббусга эга бўла олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ? 
- Бунга биринчи навбатда рақибларни сабаб сифатида кўрсатган бўлардим. Улар бизга қарши жуда яхши ўйин намойиш этишмоқда. Ўз навбатида биз қарши ҳужумлар ва ҳужумдаги ижодкорликда янада кучайишимиз керак. Айнан шу жиҳатлар устида ишлаймиз.

Бундан ташқари бугун рақиб кескин курашларга бой ўйнади. Ҳакам ўйинни қатъий бошқаришни истаганида дастлабки дақиқалардаёқ рақиб футболчиларига 2та карточка кўрсатиши ҳам мумкин эди. Бироқ у курашларга қўйиб берди. Ўйин шундай давом этса, бизнинг жамоа ҳам бунга мослашиб бориши керак эди. 

- "Пахтакор" битта гол уриб олгач ўйинни бироз пасайтирмоқда. Ва ўйин охиригача шу ҳисобни сақлаб қолишга интилаяпти. Бу сизнинг тактикангизми ёки чиндан ҳам футболчиларнинг кучи етмай қолаяптими? Шунингдек, Шота Арвеладзе даврида жамоа ҳужумларни кўпроқ қанотлар фаоллиги эвазига ташкил этарди. Ҳозирда эса асосан марказдан ҳужумларни кўрмоқдамиз. Бу сизнинг ўзгартирган услубингизми?
- Бизда ўйин фалсафа охирги 4 йилдагидек бир хил, ўзгартирилмаган. Шота Арвеладзе даврида ҳам бунга ўзим ёрдам берганман ва ҳозирда ҳам шу услубда давом этаяпмиз. Лекин бошқа тарафдан рақиблар ҳам бизга қарши майдонда фаоллик кўрсатишга интилмоқдалар. Қайсидир маънода улар бунинг уддасидан чиқишаяпти деб ҳисобласа бўлади. Футболчилар ўзларида жанговор кураш учун куч топа олишаяпти. Ҳар доим шунақа услубда ўйнасак, бу биз учун жуда қизиқарли бўлади. 

Тактикамизда ўзгаришлар йўқ, биз имкониятини топиб қанотлардан ҳам ҳужумлар уюштирамиз. Албатта Жалоддин Машарипов каби футболчилар ўйин фалсафасини бошқачароқ кўринишда бўлишини таъминлай олади. Бизда ҳозир у йўқ, қанотларда бошқа футболчилар ўйнашмоқда. Сабаб шу билан боғлиқ, Машарипов бўш худудларни юзага келтирарди. Шу орқали бизда гол уриш имконияти кўпроқ бўларди. Футбол шуниси билан қизиқ, аввалги ва ҳозирги услуб бир хил бўлса ҳам футболчиларда ўзгариш юзага келма ўйин фалсафаси, сурати ҳам бошқача кўриниш олаверади. Бу жуда яхши холат, чунки футболда натижани олдиндан билсанг унинг қизиғи ҳам қолмайди.

- Рақиб 6 киши бўлиб ҳимояланса, "Пахтакор" вазиятлар яратишга қийналмоқда. Бу ҳақида ҳам ўйлаб кўрилганмиди?
- Бизга қарши рақиблар мана шундай ўйнаганларида олдинга чиқиш орқали бўш худудлар яратишга уринаяпмиз. 

- Ҳимоя чизиғида Анзур Исмоилов, Егор Кримец ва Владимир Козаклар ўйин қайдномасига киритилмади. Уларнинг соғлиги яхшими?
- Козакнинг кўзига инфекция тушган, шу сабаб бугун бизга ёрдам бера олмади. Анзур Исмоилов умид қилишимча бир-икки ҳафтада сафга қайтади. Кримец ҳам операцияни бошидан ўтказиб узоқроқ муддатга сафдан чиққан. Ўз навбатида бу холат Марлен Чобановнинг асосий таркибда тушишига сабаб бўлди. Футболчиларга мана каби вазиятларда синаб оламиз. Умуман олганда бугун Марленнинг ўйинидан қониқдим.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика