Пике: "Гвардиола буюк мураббий, аммо МЮни яхши кўришим туфайли "Сити"га ўтмаган бўлар эдим"

Aslanov Jasurbek
29 фев 2016, 12:43
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике келаси мавсумдан Хосеп Гвардиола бошқарадиган "Манчестер Сити"га ўтмаслигини айтди.

"Манчестер Юнайтед"ни жуда яхши кўраман ва Гвардиола буюк мураббий бўлишига қарамай "Манчестер Сити"га ўтмаган бўлар эдим" - дейди Пике.

Пике "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо 2004 йилдан 2008 йилгача унинг трансфер ҳуқуқи "Манчестер Юнайтед"га тегишли бўлган. У 2006 йилдан 2007 йилгача "Сарагоса"да ижарада ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com