UZ

Сўнгги янгиликлар

01:12Гнабри учун Манчестернинг икки клуби кураш бошлади  0 00:59Навас А Серияга йўл олиши мумкин  1 00:29Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди  8 00:05Ана холос! Африка Миллатлар кубоги ёмғир туфайли олти ой ортга сурилди  2 23:46"Милан" Ибрагимович билан янги шартнома имзоламоқчи  0 23:21Эркин агентлардан иборат энг қиммат рамзий терма жамоа  1 23:04Легионерларимиз. Шерзод Файзиев жамоасида нима гап?  0 22:47"Эвертон" собиқ ҳужумчиси Тосун эркин агент сифатида "Бешиктош"га қайтди  0 22:20Қўшни мамлакатларнинг чемпионатларида нима гаплар?  6 22:03"Барса" "Челси"дан Алонсони харид қилмоқчи. Аспиликуэта бўйича музокаралар тўхтатилган  0 21:52Беларусь чемпионати. Бобир Абдихолиқов "Энергетик-БГУ"ни мағлубиятдан қутқариб қолди   4 21:32Нето "Барселона"ни тарк этади  1 21:15"Рома" Челик учун 7 миллион евро тўлайди  1 20:59"Лилль" ПСЖ ҳимоячиси учун 5 миллион евро таклиф қилди  0 20:41Бернарду Силва "Барселона"га ўтишни истамоқда  2

ПФЛга иккинчи мурожаат: Қайдномаларни асл нусхасини беринг ёхуд "Нефтчи"га техник мағлубият ёзилиши керакми? Янгиликлар

ПФЛга иккинчи мурожаат: Қайдномаларни асл нусхасини беринг ёхуд "Нефтчи"га техник мағлубият ёзилиши керакми?

Кеча Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Суперлиганинг 10-турида "Металлург"ни 3:0 ҳисобида таслим қилди.

Ушбу ўйин учун "Нефтчи"га техник мағлубият ёзилиши керак. Агарда ПФЛ расмий сайтига қарасангиз шундай. Аслида эса техник мағлубият ёзилишига сабаб йўқ. Чалкашиб кетдингизми?

Кеча мен ҳам чалкашиб кетдим. Гап шундаки, кечаги ўйиндан олдин "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев ҳисобида 4та сариқ карточка бор эди. Регламентга кўра футболчи "Металлург" билан ўйинни ўтказиб юбориши керак эди. Бироқ футболчи қайдномадан ўрин олди ва баҳс охирида ҳатто майдонга ҳам тушди.

Бироқ ярим соатча вақт кетказиб, ўйиннинг тўлиқ видеоларини кўриб чиққанимдан кейин Қиличевда сариқлар сони 4та эмас, 3та экани ойдинлашди. 1-турда "Қўқон-1912"га қарши баҳсда Қиличев сариқ карточка олмаган (ўша дақиқада Аббос Ғуломов огоҳлантирилган). Ўйиннинг расмий, ҳакамлар тўлдирадиган протоколида ҳам шундай қайд этилган. ПФЛ сайтида эса ҳозир ҳам Қиличевда 4та сариқ карточка турибди.




Шахсан ўзим статистика билан шуғулланишим боис расмий протоколни электронлаштириш (сайтга жойлаштириш) қанчалик қийинлигини биламан. Биргина, кичкинагина хато мана шундай катта хатоларни келтириб чиқаради. Бу худди минора қуришдек гап, биргина ғиштни нотўғри қўйсангиз қулаб тушади.

Йил бошида клуб матбуот хизмати вакиллари иштирокидаги семинарга борганимда илк бор ПФЛга мурожаат қилгандим: "Илтимос ҳакамлар тўлдирадиган расмий протокол расмини ёки ПДФ вариантини сайтга жойлаштиринглар, шунда сариқ карточкаларни текшириш жараёнида ҳеч қандай тушунмовчиликлар бўлмайди. Чунки юқорида айтганимдек сайтга киритишда истайсизми ёки йўқми хато бўлади. Расмий сайтдаги хато катта оқибатларга олиб келиши мумкинлиги барча яхши билади.

Ўтган йил худди шундай ҳолат Марко Станоевич билан содир бўлганди.

Ундан кейин ПФЛ сайтида хатолик кетган бўлса, журналистда нима айб? номли мақола ҳам чиққанди.

Мана бу йил ҳам шундай нарса содир бўлмоқда. ПФЛ вакиллари бу сафар протоколларни ўзини сайтга жойлаштириш ҳақида жиддий ўйлаб кўришларини сўраб қоламан. Агар протоколда қандайдир сирли жойи бўлса майли у жойини беркитиб расмга олинг ва оммага очиқ ҳолда тақдим этинг. Ишонинг мана шу ҳаракатингиз билан янада шаффофлашган бўласиз!

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +22   

Фикрлар

+5   
23 май 14:16:09
Pippogol
Илхомни мураббийликни М харфи хам йук
+4   
23 май 15:42:05
Oshqovoq
Яна ўшалар! Ҳар доим ўшалар!

Muhammad Muso, Farruh Akramov, Футбол экспрес, Нефтчи фанат, Sanjar M, Muhammad Amin, Миллиардер.

Троллар фабрикаси!

Навбатда Диёрга осилишмоқда!

Илҳомбой, ҳамма сизни Навбаҳордан кейин айтган гапингизга ишониб қолган, икки хил гапирмангда бунақа! Бир қараса хрижликлар келади дейсиз, кейинги ўйинда бошқача гапирасиз, бу қанақаси ахир?
+3   
23 май 13:01:50
Футбол Экспресс
Баракалла. Бор экану хакикатни излайдиган инсонлар. Демак Ойбек Киличевда сарик карточкалар 4 та эмас, 3 та экан.
+2   
23 май 14:44:11
Deweloper
Farruh Akramov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ПФЛ директторини соводсизгида бу Диёр узини ахмок эканини исботлаб бердида
Axmoq buganda Butun boshli davlatni futbol klublari chempionatlarini boshqaradigan mansabga yetib kelmagan bo'lardi. Balki to'gri yozgandir balki xato. Bu bir insonga axmoq deyishga umuman yaqindan tanimagan odamga baho berishga yaramaydi va huquqiz ham yo'q. Kengroq bo'ling
+2   
23 май 14:02:28
MirZohiD
Neftchi muhlislarini chin yuredan tabrikliman, endi neftchiga oxwavotti. (Paxtakor n1 muxlisi)
+1   
24 май 00:49:19
Sanjar.M
Oshqovoq фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Яна ўшалар! Ҳар доим ўшалар! Muhammad Muso, Farruh Akramov, Футбол экспрес, Нефтчи фанат, Sanjar M, Muhammad Amin, Миллиардер. Троллар фабрикаси! Навбатда Диёрга осилишмоқда! Илҳомбой, ҳамма сизни Навбаҳордан кейин айтган гапингизга ишониб қолган, икки хил гапирмангда бунақа! Бир қараса хрижликлар келади дейсиз, кейинги ўйинда бошқача гапирасиз, бу қанақаси ахир?
Нима деяпсан Навбохор ни Гулиси
   
23 май 15:57:44
Футбол Экспресс
Oshqovoq фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Яна ўшалар! Ҳар доим ўшалар! Muhammad Muso, Farruh Akramov, Футбол экспрес, Нефтчи фанат, Sanjar M, Muhammad Amin, Миллиардер. Троллар фабрикаси! Навбатда Диёрга осилишмоқда! Илҳомбой, ҳамма сизни Навбаҳордан кейин айтган гапингизга ишониб қолган, икки хил гапирмангда бунақа! Бир қараса хрижликлар келади дейсиз, кейинги ўйинда бошқача гапирасиз, бу қанақаси ахир?
Яна Ошковок. Куролмай улиб кетасан.
   
23 май 14:00:50
Футбол Экспресс
Нефтчида Хорижлик мураббийлар хали иш бошламаган. Икки томонлама келишувга эришмагунча бир сония хам машгулот утказмаган. Диёр Имомхужаев бундан хабари йукга ухшайди, шошилиб ишламаган хорижликларни макктаб юборибди.
   
23 май 13:49:59
FREND UZBEKISTAN
Hamma haqiqatni talab qiladida o'z jamoasiga kelganda ko'rmay tushumay fikr bildirib aqliga kelgan gapni qaytarmay yozadi va nolib o'tganlarni qo'Zg'aydi. Karrubsiyani yo'qotmoqchi bo'lsang avval o'zingdan boshla.....!
   
23 май 13:09:25
Muhammadxon Mamatov
Техник мағлубият ёзилмасин Нефтчига Металлургга унақа уч ачко керемас Бекободда 3 ачколи бўлади омад жамоаларга
-1   
23 май 14:07:42
Farruh Akramov
Футбол Экспресс фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нефтчида Хорижлик мураббийлар хали иш бошламаган. Икки томонлама келишувга эришмагунча бир сония хам машгулот утказмаган. Диёр Имомхужаев бундан хабари йукга ухшайди, шошилиб ишламаган хорижликларни макктаб юборибди.
ПФЛ директторини соводсизгида бу Диёр узини ахмок эканини исботлаб бердида
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика