UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  0 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  123 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3

ПФЛ сайтида хатолик кетган бўлса, журналистда нима айб? Янгиликлар

ПФЛ сайтида хатолик кетган бўлса, журналистда нима айб?

Сайтимизнинг жонкуяр журналистларидан бири Фахриддин Рўзиев берган маълумот кеча анча шов-шувга сабаб бўлди.

Гап "Насаф" футболчиси Марко Станоевичнинг сариқ карточкалари билан боғлиқ. Суперлига регламентига кўра, сариқ карточкалари тўрттага етган футболчи кейинги 1та турни ўтказиб юбориши шарт. 

Фахриддин Рўзиев ПФЛ сайтидаги маълумотга таяниб, Марко Станоевич тўртта огоҳлантиришдан сўнг кейинги турни ўтказиб юбормаганини ёзган. Кейинчалик ПФЛ расмий ҳужжатларни текширган ҳолда маълумотларни сайтга киритишда хатолик кетганини ва протокол бўйича Станоевич аллақачон битта турни ўтказиб юборганини маълум қилди. 

Шундан сўнг сайтдаги "юзерлар" орасида "комент"ларда тортишув, жанжал бошланди ва энг хунуги, кўпчилик Фахриддин Рўзиевни қўпол сўзлар билан ҳақоратлашга ўтган. Уни ҳатто "Насаф"нинг душмани дейишгача боришган. 

Фахриддин Рўзиев ПФЛ сайтидаги маълумотга таянган ҳолда хатога йўл қўйган ва бунинг учун фақат уни айблаш шарт эмас. Охирги пайтларда бизда муаммо бир четда қолиб, муаммони кўтарган одамни ерга уриш жуда авж оляпти. Кўп соҳаларда шунақа бўляпти. Муаммони айтган одам ҳамманинг кўзига балодек кўриняпти. 

Яна бир гап. Фахриддин Рўзиев хато қилган бўлса-да, унинг олдида ПФЛ сайтидан бошқа манба йўқ. Сайт расмий бўлганидан кейин сиз ҳам, мен ҳам шунга ишонамиз. Тўғри, Фахриддин бу хабарни чоп этишдан олдин ПФЛ билан боғланиб, аниқлик киритиб олиши мумкин эди, лекин расмий сайт турганда бунга на ҳожат. 

Масалан, ОЧЛ ўйини билан боғлиқ муаммоли вазиятни суриштирганда ОФК комиссарларининг орқасидан қидириб юрмайсиз-ку. Тайёр манба сифатида фақат ОФК сайтига таянасиз. 

Бу каби тушунмовчиликнинг олдини олиш қийин эмас. ПФЛ аввалги йиллари ҳар тур олдидан тур йўқотишларини бериб борарди. Лекин нимадир сабаб бўлиб, бу йилдан шу нарса чиқмай қўйди. Агар ПФЛ келаси йилдан яна шуни йўлга қўйса, ўйлаймизки, бу борада ҳеч қанақа муаммо ва тушунмовчилик юзага келмайди. 

Х.Холиқов.

P.S. Фахриддин Рўзиев сайтимизнинг энг фаол журналистларидан бири ҳисобланади ва сайт унинг ҳаракатчанлиги, меҳнатсеварлиги ва изланувчанлигини қадрлайди. 

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика