UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  0 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  2 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  0 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  1 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  15 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  7 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  10 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  55 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  6 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  9 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  2 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  2

"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки... Янгиликлар

"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...

Айни пайтга келиб “Нефтчи” – “Қизилқум” учрашувига бўлган қизиқиш ниҳоятда юқори бўлгани сабабли, сотувга чиқарилган чипталар бугуннинг ўзидаёқ тўлиқ сотиб бўлингани ҳақида хабар берилган эди.

Шу муносабат билан кўплаб мухлисларимиздан “чипталар қандай қилиб бу қадар тез сотиб бўлди?” деган саволлар келмоқда.

Муҳташам “Истиқлол” стадионининг умумий сиғими 18 867 нафар мухлисни ташкил этади. Шундан:

889 та ўрин — тартибни сақлаш ходимлари учун,

13-сектордаги 447 та ўрин — меҳмон жамоа мухлислари учун,

қолган 17 531 та ўрин — Фарғоналик мухлислар учун ажратилган.

Мавсум бошланишидан аввал клуб томонидан йиллик абонементлар савдоси йўлга қўйилган бўлиб, мухлислар томонидан 7 445 дона абонемент харид қилинган. Қолган 10 086 та ўрин учун эса ҳар бир уй учрашуви олдидан алоҳида чипта савдоси амалга оширилмоқда.

22-ноябрь кунги учрашувга ҳам айнан 10 086 дона чипта сотувга чиқарилди. Чипталар бир шахсга 5 донадан ошмаган ҳолда, “Истиқлол” стадионидаги кассаларда ҳамда Марғилон шаҳридаги махсус кассамизда жойлашган 6 нафар чипта сотувчи томонидан сотилди.

Жамоамиз ҳар бир мухлисини қадрлайди. 24 йиллик орзу ушалишига жуда оз қолди. Биз ушбу тарихий кунда сизнинг ёнимизда бўлишингизни истаймиз.

Чиптага улгурмаган мухлисларимиз учун стадион атрофида катта мониторлар ўрнатилди — биргаликда бир кучмиз!

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика