UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05ТУРКИЯ ЙИҒИНИ. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  0 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  2 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  40 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  10 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  8 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18

ПФЛ Кубоги: "Пахтакор" - "Андижон" 0:2 Янгиликлар

ПФЛ Кубоги: "Пахтакор" - "Андижон" 0:2

ПФЛ Кубогининг иккинчи тур баҳсида "Пахтакор" ёшлар таркиби "Андижон"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мазкур ўйинда Италияда ўтган халқаро турнирда иштирок этган баъзи футболчилар ҳам майдонга туширилди. Андижонликлар эса асосий таркиб билан ҳаракат қилишди. Учрашув деярли тенг курашлар остида кечди, лекин тажриба бобида устун бўлган "Андижон" футболчилари ғалабани ўз томонларига оғдиришди. Дастлаб пенальтидан Иброҳим Отахонов ҳисобни очди. Биринчи бўлим охиригача Илҳом Мўминжонов шогирдлари бир неча бор қулай вазиятларни юзага келтиришди, аммо улардан фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимда ҳам рақиб тез гол урди. Бу сафар Астраускас ўзини кўрсатди. Шу тариқа 0:2 ҳисобида ютқазган ёшларимиз кейинги босқичга чиқиш имкониятини қўлдан бой бериб бўлишди.
 

"ПАХТАКОР" - "АНДИЖОН" 0:2 (0:1)
Голлар:
Отахонов 7-пен, Астраускас 61.
"Пахтакор": Абдумавлон Абдужалилов, Фарҳод Мираҳматов, Ҳумоюн Аъзамов, Баҳодир Мирзараҳимов, Виктор Григорьев, Достон Иброҳимов, Алишер Мирзаев, Равшан Хурсанов, Бобур Искандеров, Жасур Ҳакимов, Игорь Рогованов.

Захирадан тушганлар: Вали Раҳимов, Ҳожиакбар Ҳайдаров, Дилмурод Қодиров, Жамшид Юсупов, Абдурасул Комилов, Шоҳруҳ Искандеров, Бекзод Мирзамуродов.

"Андижон": Парванов, Паулаускас, Касьян, Отахонов, Ғозиев, Абдураҳимов, Шайманов, Султонов, Астраускас, Р.Раҳмонов, Камолов.

Захира: Смородин, Турсунов, Жўрабоев, Усмонхўжаев, Тўхтасинов, Павленко, А.Раҳмонов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика