ПФЛ "Динамо" футбол клубига Абрамов борасида муҳлат берди
21 сен 2022 11:00
Янгиликлар
ПФЛ "Динамо" футбол клубига Абрамов борасида муҳлат берди
Coca-Cola Суперлига иштирокчиси бўлган “Динамо” футбол клубига 20-турга қадар бош мураббий Вадим Абрамовнинг янгиланган лицензиясини тақдим этиш учун вақт берилди.
Вадим Абрамов ҳамда “Динамо” футбол клуби ўртасида тузилган меҳнат шартномаси жамоа ҳолатидан келиб чиқиб, вақтинча рўйхатдан ўтказилганди. Ўтган вақт давомида ЎФА Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази ЎзПФЛ сўровига асослантирилган жавоб қайтармади. Шунингдек, клубнинг ҳам мутахассис лицензиясини тақдим этиш масаласини ортга сурди. Маълумки, “Динамо” футбол клуби мазкур талабни бажармаса ОФК лицензиясини ҳам қўлга кирита олмайди.
ФИФА кунлари якунига қадар “Динамо” футбол клуби мазкур ҳолатни тартибга солмаса, Вадим Абрамов 20-турдан бошлаб учрашувлар давомида техник зонага киритилмайди.
Ўхшаш янгиликлар
17:59
Вадим Абрамов: "Баъзи ўйинларимиз ижобий якун топганида ҳатто иккинчи ўринни олишимиз мумкин эди" 14
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар