

"Арангиснинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қиламиз. Чарлининг ушбу ўйинни ўтказиб юбориши ачинарли, сабаби у жуда яхши ва муҳим ўйинчидир. Аммо, олдин бўлганидек у майдонга туша олмаган пайт, Чарлининг ўрнига муносиб футболчини топамиз деб ўйлайман.
Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз, аммо рақибларни доим ҳурмат қиламиз ва "Интер" кучли жамоа эканлигини ҳам биламиз. Биз буни А Серияда ва албатта Европа Лигасида ҳам кўрдик. Хуллас уларда яхши жамоа бор, аммо биз улардан ўтишимиз мумкин. Бизда ҳар ўйинда гол урадиган жамоа бор", - дейди Бош.
Эслатиб ўтамиз, Европа Лигаси доирасидаги "Интер" - "Байер" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да Дюссельдорфда бошланади.



