Перейра - АПЛда янги мавсумнинг илк дубли муаллифи!

Aziz Tukhtamuradov
12 авг 2018
“Уотфорд” ярим ҳимоячиси Роберто Перейра АПЛ 1-туридан ўрин олган учрашувда “Брайтон” дарвозасини икки бор ишғол қилди.

Бу билан аргентиналик хавбек АПЛнинг янги мавсумида дубль муаллифига айланган илк футболчи бўлди. Йигирма етти ёшли футболчи биринчи бўлимда бурчак зарбасидан сўнг тўпни ерга туширмасдан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Унинг ўзи иккинчи бўлим бошларида чап қанотдан ҳужум уюштириб, дарвозани ишғол қилди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: