Перес "Реал" базасига келди ва Бенитесни қўллаб-қувватлади

Aslanov Jasurbek
30 дек 2015, 11:10
"Реал" президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитесни қўллашда давом этмоқда.

"Қироллик клуби" раҳбария "Реал Сосьедад"га қарши Примеронинг 17-тур учрашуви олдидан жамоа спорт базасига ташриф буюрди. Перес Бенитес ва футболчиларни қўллаб-қувватлади. У футболчиларни илҳомлантиришга уринди ва улардан вазиятни тўғирлашда бор кучини ишга солишни сўради.

"Реал" - "Реал Сосьедад" учрашуви бугун бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca