

"Тўрт-беш йил аввал "Ювентус" Пирло атрофида жамоа тузганини кўпчилик билса керак. Уилшир ва Пирло бир хил сифатларга эга.
Уилшир ҳимояга мослашган ярим ҳимоячи эмас. Аммо у тўпни ўз майдонида қабул қилишни хуш кўради. У рақиб дарвозаси олдида ҳужумкор футболчи бўлиши шарт эмас.
Жек ҳали янада кучлироқ ўйин кўрсатади, у бор-йўғи 26 ёшда. Ярим ҳимоячи жароҳатлар туфайли муаммоларга учраган бўлиши мумкин. Аммо ҳозир у ўзига ишониши муҳим" - дейди Пеллегрини.
"Вест Хэм" АПЛнинг 3-турида "Арсенал"га қарши ўйнайди.



