

80 ёшли бразилиялик йўғон ичагидаги ўсмани олиб ташлаш учун операция қилинганди.
"Ақл бовар қилмас даражадаги қўллаб-қувватлов учун ҳаммага чин юракдан миннатдорчилик билдирмоқчиман. У операциядан кейин ўзини яхши ҳис қилмоқда, унда қандайдир оғриқ йўқ ва кайфияти яхши. 1-2 кундан кейин у реанимация бўлимидан одатдаги бўлимга ўтади ва кейин уйга қўйиб юборилади.
У кучли. Шифокорларнинг ажойиб жамоаси ва бутун дунёдаги инсонларнинг муҳаббати ва ғамхўрлиги билан у ҳамма нарсани енгади", – деб ёзди Келли ўз Instagram'ида.



