Педри "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Omonjon To`xtamirzayev
17 мар 2023, 19:01
"Барселона" хавбеки Педри "Реал"га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

Бугун сон жароҳатидан тикланаётган испаниялик оғриқ ҳис қилди ва машғулотни якунлай олмади.

"Diario Sport"нинг хабарига кўра, Педрининг "Класико"да иштирок этиши деярли имконсиз.

Эслатиб ўтамиз, жароҳат сабаб ярим ҳимоячи 16 февралдан буён жамоасига ёрдам бера олмаяпти. 

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia