UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  4 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  1 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  4 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  9 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5

"Пахтакор"нинг янги мураббийи ҳақида нималарни билишимиз керак? (ФОТО) Янгиликлар

"Пахтакор"нинг янги мураббийи ҳақида нималарни билишимиз керак? (ФОТО)

Шота Арвеладзе Грузия футболидаги ёрқин юлдуз, тирик афсона.


Шота Арвеладзе футболчилик пайтининг энг гуллаган даврини "Аякс"да ўтказган.

Арвеладзе ҳужум чизиғида ҳаракат қилиб, ўзи ўйнаган барча жамоалар сафида тўпурарлик маҳоратини кўрсатган.
Арвеладзе фаолияти давомида жами 315та гол урган.



Шота 1991-2008 йилга қадар футболчилик фаолиятини давом эттирган ва 17 йиллик фаолияти давомида мунтазам оптимал спорт формасини сақлай олган кам сонли форвардлардан бири бўлган.

"Мартве"да фаолиятини бошлаган Шота Арвеладзе "Леванте"да бутсасини михга илган.

Голландияда "Аякс" ҳамда "АЗ Аклмаар" жамоалари таркибида тўп тепган.


Футболчилик фаолиятини якунлагач Шота "АЗ Алкмаар"да ёрдамчи мураббий сифатида фаолият кўрсатган.

Шота Арвеладзе "Аз Алкмаар"да Луи ван Гаал, Дик Адвокат ҳамда Рональд Куман сингари мутахассислар бирга ишлаган ва улардан мураббийлик сир асрорларини ўрганган.

Шота Арвеладзе ака-ука Франк ва Рональд де Бурлар билан қалин дўст саналади. Шунингдек, Луи ван Гаал билан ҳам Шота Арвеладзенинг алоқалари анча яхши.

2010 йилга келиб эса Шота Арвеладзе ўзининг мустақил мураббийлик ишини бошлайди. Дастлабки қадамни Туркия қўяди.
"Кайсериспор" жамоаси бошқарувига ўтган Шота Арвеладзе 2 йил мобайнида ушбу клубда хизмат кўрсатади.


Кейинчалик эса Туркиянинг бошқа клуби "Касимпаша"да иш бошлайди. Бу жамоадаги фаолияти анча қизиқарли кечади.
"Касимпаша"даги 3 йиллик фаолиятидан кейин Арвеладзенинг жамоадан кетиши ғалати голдан кейин руй беради.


Туркия чемпионати доирасидаги "Касимпаша" ва "Коняспьор" жамоалари ўртасидаги беллашувда Райан Бабелнинг майдонда жароҳат олиб ётганини кўрган рақиб футболчилари ҳаракатни тўхтатишади. Бу орада эса "Касимпаша" гол уради. Шундан кейин Шота Арвеладзе жамоасига гол ўтказиб юборишни буюради. "Касимпаша" футболчилари Хасан Кабзега гол уриш имкониятини тақдим этишади. Ўйин эса Шота Арвеладзе жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугайди.

Камтар Арвеладзе эса учрашувдан кейин шундай дейди: "Мени ўрнимда бошқа бир исталган мураббий бўлганида ҳам шу ишни қилишни буюрарди".

Айнан ушбу учрашувдан кейин Шота Арвеладзе истеъфога чиқарилади.


Грузияда эса ушбу қилган иши учун Шота Арвеладзе "Йил жентльмени" соврини билан мукофотланади.

Туркиядаги фаолиятидан кейин Арвеладзе Исроилга йўл олади.
"Маккаби" клуби эса ўтган йили ёш "Аякс"ни Европа лигаси финалига қадар етаклаган, янги мавсумдан эса Дортмунднинг "Боруссия"да иш бошлайдиган Петер Бошни ўрнига Шота Арвеладзени олиб келади.

Арвеладзенинг "Маккаби"даги фаолияти кўнгилдагидек кечмайди. Баъзан чиройли ва яхши ўйин кўрсатган жамоага барқарорлик етишмайди. Клуб хўжайини Митч Голдхар эса Шота Арвеладзени истеъфога чиқаради. "Маккаби" спорт директори Хорди Кройф ҳар қанча Шота Арвеладзени жамоага олиб қолишга уринмасин, аммо клуб хўжайини Голдхарнинг қарорини ўзгартириш Кройфнинг қўлидан келмайди.

Шота Арвеладзе мураббий сифатида аста-секин шаклланиб бормоқда. Туркиядаги фаолияти яхши кечган. Умумий олиб қаралса, Шота Арвеладзе европа маркалари бўйича ўртача даражаги мураббий бўлиб шаклланиб бормоқда. Муҳими, Шота Арвеладзе мураббий сифатида яхшигина мактаб кўрган мутахассис. Шота Арвеладзе мураббий сифатида Голландия мактабида таҳсил олган.


Футболчилик даврида соврин ютишга ўрганиб кўникиб қолган Арвеладзе мураббийлик фаолиятидаги дастлабки совринни Ўзбекистонда қўлга киритадими?


Шота Арвеладзенинг жамоалари тажовузкор, ҳужумкор услубда ўйнайди.
Шота Арвеладзе бошқарган жамоалар асосан 4-3-3 ҳамда 4-2-3-1 тактик схемасида ўйнайди.
Арвеладзенинг хизматларига турли йилларда бир қатор Россия ҳамда Украина жамоалари қизиқиш билдиришган. Шота Арвеладзега талаб анча кучли.

Арвеладзе нархи арзон бўлмаган мутахассис саналади. Унинг йиллик маоши ўртача 1,5-2 миллион еврога тенг баҳоланади.

Арвеладзе мураббий сифатида халқаро майдонда, хусусан Европа лигасидаги иштироклари билан ҳам тажриба тўплаган мутахассис.
Ўтган мавсумда Европа лигасида "Маккаби"ни бошқарган Шота Арвеладзенинг жамоаси "Зенит"ни 3:0 ҳисобида ютиб турган ҳолда якунда 4:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
Ўша учрашувдан кейин Арвеладзе ҳакамларнинг баъзи қарорларидан норози бўлганини очиқчасига таъкидлаб ўтган.


Грузия футбол федерацияси терма жамоадаги 11-рақамни умрбод Шота Арвеладзе номига қолдирган

Ушбу ажойиб мутахассис Олий лигада иш бошлаётгани албатта кишини қувонтиради.
Ишонамизки, Арвеладзе "Пахтакор"га, хусусан ўзбек футболига янги об-ҳаво олиб кира олади.
Замонавий фикрлаш, янгича услуб, европача ёндошув "Пахтакор"га кўп нарса беришидан умидвормиз. Бундан эса ўзбек футболи ютади.
Шота бир жойда тўхтаб қолган "Пахтакор"ни қийин палладан қай тариқа олиб чиқиб кета оларкин? Кўрамиз, кузатамиз.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика