"Пахтакор"нинг "Навбаҳор" билан тарихий тўқнашувлари
12 сен 2018 13:42
Янгиликлар
"Пахтакор"нинг "Навбаҳор" билан тарихий тўқнашувлари
1998 йил жамоалар "Пахтакор"нинг чемпионликни нишонлаган беллашувида тўқнаш келишган. Ўшанда Тошкентда кечган ўйинда 2:0 ҳисобида "Пахтакор" ғалаба қозониб, ўзининг иккинчи чемпионлигини нишонлаган. 6 ноябрь куни ўтган беллашувни стадионда 30 минг мухлис кузатиб борган. Игорь Шквириннинг 4 ва 62-дақиқаларда киритган тўплари "Шерлар"нинг муваффақиятини таъминлаган. 20 йил олдин шу тариқа "Пахтакор" чемпионликни "Навбаҳор"га қарши учрашувда нишонлаган.
1993 йил Ўзбекистон Кубоги финалида ҳам ушбу жамоалар тўқнаш келган. Нўъмон Ҳасанов, Миржалол Қосимов ва Рифат Галеевнинг уч голи "Пахтакор"га йирик ғалаба ва Ўзбекистон Кубогини келтирган. Ўшанда бу "Пахтакор"нинг кубокдаги биринчи муваффақиятига айланганди.
1999 йил Ўзбекистон Президенти Кубоги финалида эса "Навбаҳор" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Мазкур беллашув Фарғонада бўлиб ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар