

2011 ва 2013 йилда таваллуд топган авлод вакиллари билан турнирга йўл олган Исроил Турсунхўжаев ва Павел Пуришкин шогирдлари гуруҳ ўйинларида максимал натижа қайд этдилар.

"Пахтакор" U-12 финалда "Феникс" клубини 4:0 ҳисобда мағлубиятга учратди. 2013 йилда туғилган жамоа вакиллари эса Сочининг "Лион" жамоасини ана шундай ҳисобда ютиб кубок соҳиби бўлдилар.


Икки ёш тоифасида ҳам мусобақанинг энг яхши дарвозабони ўзбекистонликларга насиб этди, Тимур Эсонов ҳамда Ботир Бахтиёров. Мусобақа тўпурарлари ҳам айнан "Пахтакор" аъзолари бўлди, Муҳаммадаъло Нортожиев ва Амир Садрутдинов. Хумоюн Баҳодиров эса энг яхши футболчи номинациясига эга чиқди.



