UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  3 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  4 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  258 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

"Пахтакор"ни танқид қилишга шошилмайлик Янгиликлар

"Пахтакор"ни танқид қилишга шошилмайлик

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони Осиё чемпионлар лигасини мағлубият билан бошлади.

"Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-турда Эрон клуби "Сепахон"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу мағлубиятдан сўнг кўпчилик "шерлар"ни танқид қилишга тушди, турли тармоқлар ва изоҳларда "Пахтакор" шаънига салбий фикрлар ёғила бошлади. 

Тўғри, мағлубиятдан сўнг танқид одатий ҳол, бироқ аввало мағлубият сабабларини ўрганиб, сўнгра хулоса бериш жоиз бўлади. "Пахтакор" биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатди. Гол уришдан ташқари дарвозабон Элдорбек Суюнов бир нечта вазиятда ўз жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. 

Лекин иккинчи бўлимда жамоа ўзидан кутилган ўйинни давом эттира олмади. Айниқса ҳимояда кўп бора пала-партишлик юзага келди. Лекин бу футбол, ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради. Бу билан "Пахтакор"нинг мағлубиятини оқлаб кўрсатмоқчи эмасмиз. Фақат...

Фақат гап шундаки, биринчидан "Пахтакор"да янги мураббий иш бошлади. Славче Войнески футболимизга бутунлай янги одам. Бу мутахассис энди-энди ўзбек футболи билан танишяпти, футболчиларни ўрганяпти. ОЧЛни қўя туринг, ҳали Суперлигани билмайди ва ҳатто "Пахтакор" футболчиларини тўлиқ ўрганиб олди дейиш қийин.

Табиийки мураббийга вақт керак. Кўпчилик Шота Арвеладзе даврида "Пахтакор" бошқача ўйнарди, ҳозиргисидан кучли эди дебди. Лекин бир эслаб кўринг, Арвеладзега яхши жамоа тузиш учун 3 йил керак бўлди. "Пахтакор" грузиялик мураббий қўл остида фақат учинчи мавсумга келибгина барқарор ўйин намойиш эта бошлади. 

Ҳа, тўғри, Осиё чемпионлар лигаси олдидан "Сепахон"да ҳам мураббий ўзгарди. Лекин жамоани маҳаллий мураббий Муҳаррам Навидкия қабул қилиб олди. Эрон терма жамоаси собиқ футболчиси бутун умр шу мамлакатда яшаганидан кейин қайси клубда иш бошламасин, барибир тасаввурга эга бўлади. Аммо хорижлик мутахассис - бошқа масала. 

"Пахтакор" устози янги жамоа қуришга ҳаракат қиляпти. Лекин осон бўлмаслиги аниқ. Келганидан сўнг икки ой ўтиб, бирданига ОЧЛда ҳаммани "ёрвориш" фақат тушда бўлади. Бу ўринда мураббий футболчилардан аввало нимани хоҳлаётганини билиб олиш даркор. Ва албатта, Славче Войнескидан жамоани Черансиз ўйнашга ўргатиш, фақат Черанга суяниб қолмасдан ғалабалар сари етаклаш талаб этилади. 

Драган Черан - кучли ва ақлли футболчи. Лекин жамоада битта Пирлонинг ўзи камлик қилади. Ғалаба қозониш учун таркибда Буффон ҳам, Кьеллини ҳам, Маркизио ҳам, Тевес ҳам бўлиши керак. Черан аллақачон пишиб етилган, тарбияланган футболчи. Буёғига Войнескидан "Буффон", "Кьеллини", "Маркизио" ва "Тевес"ларни тарбиялаш қоляпти, агар шунга улгурса. 

"Пахтакор" бугун ОЧЛ 2-тур учрашувини ўтказади. Мезбон "Ал Таавон"га қарши. Ўйин "Ал Таавон" майдонида бўлади ва жуда кўп ишқибозлар уларни қўллаб-қувватлайди. "Ал Таавон" дастлабки турда "Ал Дуҳайл"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Демак, бу жамоа ҳам "подарка" эмас. Лекин тўғри ўйинни йўлга қўйиб, Осиёда ҳар қандай жамоани мағлуб этса бўлади.

Ишонамизки, "Пахтакор" бу ўйинда ғолиб чиқишни ҳаммамиздан кўпроқ хоҳлаяпти, футболчиларнинг яқинлари, қариндошлари, ота-оналари бугун тунда бошланадиган баҳсни интиқлик билан кутмоқда. Шу қатори биз ҳам. Зеро Осиё майдонларида Ўзбекистоннинг ҳар қандай жамоаси фақат Ватан шаънини ўйлаб майонга чиқади. "Пахтакор"га бугунги муҳим ўйинда омад ёр бўлсин!

Х.Холиқов. 

Рейтинг: -92   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика