UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Ла Лига. Феликс захирадан тушиб, гол урган баҳсда “Атлетико” зафар қучди  3 02:45А Серия. “Милан” Римда “Рома”ни таслим этди  4 02:20АПЛ. Ваниҳоят, “Ливерпуль”нинг чемпионатдаги 4 ўйинлик мағлубиятли серияси якунланди  19 02:05Зидан "Реал Сосьедад"га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан бўлишди  1 02:00Olamsport: Эркин курашчимиздан олтин медаль, Хабиб Нурмагомедов Америкада ва бошқа хабарлар  0 01:20Жота ва Алиссон бугунги баҳсни нега ўтказиб юбораётгани маълум  1 01:10Карикатура: “Челси” ва МЮнинг очко йўқотиши бошқа жамоаларга ёқиб тушди  1 00:25МЮ жорий мавсум АПЛда "юқори олтилик" жамоаларини енголмаяпти  7 00:06Ла Лига. “Вильярреал” – “Атлетико”. Альбиоль, Суарес асосийда, Феликс эса захирада қолди  0 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:00А Серия. Учрашувни бир киши кам якунлаган “Наполи” ўз майдонида ғалабага эришди  3 23:50А Серия. “Рома” – “Милан”. Таркиблар маълум  3 23:40РПЛда тур давомидаги қизил карточкалар бўйича антирекорд такрорланди  1 23:22АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Стэмфорд Бриж"да бир очко олди  68 23:05Льорис АПЛда 100 та қуруқ ўйин ўтказган 16-дарвозабонга айланди  1

"Пахтакор" ўртоқлик учрашувида "Зенит"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди Янгиликлар

"Пахтакор" ўртоқлик учрашувида "Зенит"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

"Пахтакор" БААдаги йиғин доирасида биринчи назорат ўйинини "Зенит"га қарши ўтказди.

 

Соат 12:00да бошланадиган баҳсни қуйидаги линк орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин. 





Бундан ташқари ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 

Ўртоқлик учрашуви. 

24.01.2021. Дубай, "Над Ал Шеба"

"Пахтакор" - "Зенит" 0:3 

Бош ҳакам: Михал Оченаш (Словакия)

Гол: Андрей Мостовой 2, 0:1 Станислав Крапухин 16, 0:2 Андрей Мостовой 57, 0:3

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец (С), Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Ҳожимат Эркинов, Асадбек Собиржонов, Диёр Холматов, Эрен Дердийок

Захира: Элдор Суюнов, Шаҳзод Азмиддинов, Марлен Чобанов, Шерзод Аъзамов, Акром Комилов, Владими Козак, Ҳумоюнмирзо Иминов, Руслан Розиев, Шерзод Темиров, Иброҳимҳалил Йўлодошев, Улуғбек Ҳошимов.

"Зенит": 78. Александр Васютин, 2.Дмитрий Чистяков, 3.Дуглас Сантос, 4.Данил Круговой, 54.Саба Сазонов, 87.Данила Прохин, 5.Вильмар Барриос, 17.Андрей Мостовой, 27.Магомед Оздоев, 92.Даниил Шамкин, 36.Станислав Крапухин.

Захира: 91.Давид Бязров, 93.Михаил Погорелов.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 


Учрашув якунланди. "Пахтакор" хориждаги илк ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учради. 

75. Шерзод Темировнинг узатмаси ноаниқ. 

68. Ўйин темпи ўртача. Тўп назорати "шерлар"да. 

57. ГООООООЛ. Андрей Мостовой жамоасининг учинчи голини, ўзининг эса ўйиндаги иккинчи голини урди. 

56. ПЕНАЛТИИИИ. "Пахтакор" дарвозасига. Тўп ёнида Мостовой. 

Ҳозирча баҳсни "Пахтакор" ўз тизгинида ушлаб турибди. Биринчи бўлимга қараганда ҳаракатларда тартиб кўзга ташланмоқда. Футболчиларнинг кўзида ишонч борлигини сезиш қийин эмас. 

Эслатиб ўтамиз Хюистра шогирдлари мазкур йиғин давомида Москванинг "Спартак" ҳамда Латвиянинг "Рига" жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказади. 

46. ЗАРБААА. "Пахтакор" таймни кетма-кет хавфли ҳужумлар билан бошлади. Икки дақиқада иккита кескин вазият яратилди. 

Питер Хюистра иккинчи бўлимда умуман бошқа таркибни майдонга туширди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

40. Биринчи бўлим якунланди. Икки томонинг келишувига кўра жамоалар 40 дақиқадан икки бўлим ўйнашади. 

"Пахтакор" бўлим охирларига келиб анча фаоллашди. 

36. Яна Васютин "Зенит"нинг жонига оро кирди. 

33. ЗАРБААА, ДЕРДИЙОООК. "Пахтакор"да ҳисобни қисқартириш учун ажойиб имконият юзага келганди. Эрен Дердийокнинг жаримадан йўллаган зарбасини рақиб дарвозабони Васютин қийинчилик билан қайтарди. Ўз ўрнида Васютин ҳам чиройли сейв билан жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолганини айтиш жоиз.

32. Биринчи бўлимнинг ярими ортда қолди. Вакилларимиз аста-секин тўп назоратини қўлга олмоқда. Жамоанинг иқтидорли футболчиси Асадбек Собиржонов қанотда яхши ўйин кўрсатяпти. 

27. "Зенит"нинг қарши ҳужумини "Пахтакор" ҳимоячилари бартараф этишди. 

23. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯТ. Асадбек Собиржоновнинг жарима майдончасига қанотдан узатган тўпини жамоадоши боши билан дарвозага йўллади. Зарба хавфли тус олди. 

21. ЗАРБААА. "Пахтакор" футболчисининг йўллаган аниқ зарбасини рақиб посбони қийинчиликсиз ушлаб олди

Дарҳақиқат питерликларнинг ҳужум чизиғи вакиллари жуда аниқ ва тартибли ўйнамоқда. 

16. ГОООООЛ. "Зенит" иккинчи голни урди. Крапухин жамодоши Оздоевнинг супер пасидан сўнг бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозасини аниқ нишонга олди. Егор Кримецнинг хатоси иккинчи голга олиб келди. 

Айни дақиқаларга қадар "Пахтакор" кескин вазият ярата олгани йўқ. Биринчи бўлимнинг 15-дақиқаси давом этмоқда. 

12. УХХХХХ. Яна ўша Андрей Мостовой тезлик билан олдинга ўтди ва жамоадошини қулай вазиятга чиқарди. Лекин якуний зарба ноаниқ. Мостовой дастлабки дақиқалардан фаол ўйнамоқда. 

10. ЗАРБААА. "Зенит" футболчиси Дуглас Сантоснинг жаримадан йўллаган зарбасини Санжар Қувватов осонликча эгаллаб олди. 

8. Тўп назорати питерликлар томонида. "Зенит"нинг галдаги ҳужуми самарасиз

6. "Пахтакор" бурчак тўпи ишлади, лекин якуний зарба ноаниқ.

2. ГОООООЛ. "Зенит" тезкор гол уриб ўйинда ҳисобни очди. Гол муаллифи Андрей Мостовой. "Пахтакор" ҳимоячилари жуда қўпол хатога йўл қўйишди, якунда Мостовой вазиятдан фойдаланиб Қувватов дарвозасини ишғол қилди. 

1. Словакиялик ҳакам Михал Оченашнинг ҳуштаги билан ўйинга старт берилди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

"Пахтакор" жамоаси чигалёзди машқларни бажариб кийиниш хонасига йўл олди.

Учрашув бошланишига ҳамма нарса тайёр!

Ушбу жамоалар расмий беллашувда охирги марта 1990 йил майдонга тушишган. Тошкентда СССР чемпионати баҳсида "Шерлар" 2:1 ҳисобида зафар қучишган. Ўшанда Игорь Шквирин ва Хорен Оганесян "Пахтакор"дан, Дмитрий Радченко рақибдан тўп киритган.

Икки жамоа ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошланишига бир неча дақиқалар қолди. Биз эса ўйин олдидан яна бир бор қизиқарли фактларни

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари. Бугун катта футбол байрами. Орадан 31 йил ўтиб "Пахтакор" ва "Зенит" жамоалари ўзаро тўқнаш келишмоқда. 

- Учрашув соат 12:00да бошланади 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

+27   
24 янв 12:08:29
Olimjon Mamajanov
Paxtakor faqat O‘zbekistonda kuchlik holos boshqa joyda a duxiga o‘tirib qo‘yadi
+15   
24 янв 13:12:17
Равшан Турсунов
Шу дердийокни нима кераги бор Пахтакорга 1,5 миллион евро маош оларкан! 2 миллион доллар дегани. Насафни тўлиқ таркиби шунча пул олмайди. Солиштирилса Бобур Абдухолиқовни бир оёғига арзимайди
+15   
24 янв 12:58:57
Равшан Турсунов
Admiral фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу 1 марта ютиб куйса 10 йил гапирасла вой тувба. Кани чемпионлик учун ракобат клила борми шунака командала охирги тургача 1 урин блан 5 урин командасини орасида 3-4очко фарк буладиган даражада а жим буб колдийлаю!
Ука Ўзбекистонда унча мунча команда 1 миллион $ лик сметага эга эмас. Пахтакорда битта мураббий 3-4 миллион доллар маош олади. Йиллик сметаси расмий 20 миллион доллар дейилгани билан норасмий 70-80 миллион $ йиллик расход қилади. Бунақа пул Россияни премьер лигасини хамма жамоасидаям йўқ. Демак Ўзбекистонда бирор клуб Пахтакор билан тортишиши жуда мушкул масала. Шунинг учун бир марта ютиш хам муваффақият хисобланади бошқа жамоалар учун. Худди Зенитни ютиш силар учун орзу бўлгани сингари.
Дарвоқе Питерда туриб Пахтакорга болет қилиб ўтирибман
+14   
24 янв 12:32:43
Хонмирзо
Пахтакорим фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу биринчидан ўртоқлик ўйини. Иккинчидан Зенит жуда кучли жамоа. Осиёнинг хохлаган жамоаси Пахтакор ўрнида бўлганида шу вазият бўлар эди
жа бутун Осиё эмас, марказий Осиё жамоалари бўлиши мумкин. Ж.Корея, Япония жамоалари тенгма тенг ўйнай олади.
Пахтакорни камситмоқчи эмасман, энди энди бошлади, ҳали аста секин ўз формасини тиклаб олади
+13   
24 янв 12:30:52
Пахтакорим
Ютубдаги коментларни кўринг! Руслар хаммаси бир бирини қўллаб қуватлаяпти. Бизнинг "ўзбек"лар эса бир бирини кўтини очиш билан овора. Мана бизнинг менталитет
+11   
24 янв 12:48:17
Равшан Турсунов
Abdulla G'anixonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Майли бу сизни фикрларингиз минг афсус фикрларимиз биримизга акс экан русларга биз фойдаланишлари учунгина кўпроқ керакмиз,соғ бўлинг
Ўзбекистон хам руслардан кераклича фойдаланади. Бизни одамларимиз ўрислардан ақллироқ керак бўлса. Бизни қонимизда бор тулкилик, туллаклик! Руслар кўпи ишонувчан, ўта соддадил ишонинг. Буни сизга 15 йилдан буён Россияда яшаётган инсон сифатида айтяпман
+11   
24 янв 12:21:02
Vu ley
Sherzot Qosimov boshqarganda 1 ga yutyotgan bólardik afsus
+10   
24 янв 13:48:29
... ....
Хакикатда пахта четга чикса билинади яхшимаслини узбекистонда пулди хисобига юрипти
+10   
24 янв 11:51:39
Oybek9545
Зенитни 3-таркиби билан уйнагандан,оклар-куклар билан уйнамайсанми?
+9   
24 янв 13:01:04
ReaL MaDriD GaLaKtiKoS Fc NefTcHi.
UAGAGAGAGA NIMAMUSH ZENITI YUTMASA XAM OSIYODA KUCHLIK PAXTAKOR MIW XAXAXA WUNCHA MILYARDLAB PUL SARFLAB OCHLDA BIR NIMA QILDIMI PAXTAKORIN SANLARNI OLDIN KUCHLIKIDI PAXTAKOR XOZIR ODIY PAXTA KOR XOLOS.
+9   
24 янв 12:24:56
Sherali Aliyev
5 tadan kam gol urdingmanglar! Mehmondorchiligimiz, ko'ngli ochiqligimiz esdan chiqib qolmasin tag'in! Uyat bo'ladiya)
+9   
24 янв 12:13:18
Shaxbozjon Nasaf
Ikkinchi minutda ham gol urasanmi nomard
+8   
24 янв 14:22:05
Azalshoh
Zenit oltinchi tarkibi bilan yeb tashlabdiku, afsus, Paxtakor ham oʻrtamiyonalikka yuz tutibdi
+8   
24 янв 12:49:34
W ™ B
Olg'a Zenit!!! Yorib tashla!!!
+7   
24 янв 12:31:46
Равшан Турсунов
Abdulla G'anixonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қани эди ўрисларни олдида фақат футболимиз ерга урилаётган бўлса футбол шунчаки ўинку, ахир бундан бошқа қадрли нарсаларимизчи улар оёқ ости бўлмаяптими...
Руслар олдида нормальный хурматимиз бор! Жуда кўп сохаларда! Россия Ўзбекистон билан хисоблашади, шунга мажбур! Чунки Собиқ Иттифоқ территориясида ўзидан кейин иккинчи ўриндалигимизни тан олади. Футболимиз хам Россияда хурмат топяпти оз оздан бўлсада. Энди шарҳловчилар ўзбек футболи ҳақида ижобий фикрлар билдираётганди. Булар ёш болага ўхшаб чичтб қўйяпти
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика