UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  0 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  72 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  13 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8

"Пахтакор": Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди Янгиликлар

"Пахтакор": Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди

Илҳом Мўминжонов шогирдлари "Андижон" ёшларини 4:1 ҳисобида доғда қолдиришди.
Бугун ёшлар лигаси старт олди. "Пахтакор" 1-турни Шаҳрихонда "Андижон"га қарши ўтказиб, ўз муваффақиятини нишонлади. Ўйин бошланиши билан ҳужумга ташланган ёшларимиз илк дақиқанинг ўзида пенальти тепиш имкониятини қўлга киритишди. Мезбонлар ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнагани сабабли белгиланган пенальтидан Махситалиев унумли фойдаланди. 15-дақиқада эса Юсупов жарима зарбасини амалга оширди. Дарвозабон қайтарган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Рогованов ҳисобни катталаштирди. Бўлим охирида жамоалар биттадан тўп киритишди. Дастлаб Отахонов қўполлик ишлатгани туфайли мезбонлар 11 метрлик зарба тепишди ва Парпиев ҳисобни қисқартирди. 45-дақиқада Абдулҳоқов ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимда ҳам ташаббусга эришган футболчиларимиз 59-дақиқада ҳисобни йириклаштиришди. Бу сафар ҳам Рогованов ўзини кўрсатди. Шу тариқа сафардаги учрашувда йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган ёшлар жамоаси илк ўйинда 3 очкони қўлга киритди.

"АНДИЖОН" - "ПАХТАКОР" - 1:4 (1:3)
14 март. Шаҳрихон. 33-ФДИМИ стадиони.
"Пахтакор":
Никита Рибкин (Акмал Турсунбоев, 30) , Жамшид Болтабоев (Абдурасул Комилов, 46), Муҳсин Убайдуллаев, Аббос Отахонов, Ҳумоюн Аъзамов (Виктор Григорьев, 79), Жавоҳир Соҳибов, Равшан Хурсанов (Темур Толипов 65), Абдураҳмон Абдулҳоқов (Ислом Каримов, 80), Аббос Махситалиев (Жавоҳир Сидиқов 76),  Абдул Азиз Юсупов (Иззатилла Абдуллаев, 76), Игорь Рогованов.
Голлар: Парпиев, 42-пен - Махситалиев 1-пен, Рогованов, 15. Абдулҳоқов, 45. Рогованов, 59.
Огоҳлантиришлар: Отахонов, 41. Толипов, 88.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика