UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0

“Пахтакор” ва МҲСКдаги хотиралар, Сколари ва Зиконинг талаблари, Ривалдо билан юзага келган можаро. Тажрибали маъмур Тоҳир Солиҳов билан суҳбат Янгиликлар

“Пахтакор” ва МҲСКдаги хотиралар, Сколари ва Зиконинг талаблари, Ривалдо билан юзага келган можаро. Тажрибали маъмур Тоҳир Солиҳов билан суҳбат

Биламизки, мухлислар асосан майдондаги футболчиларнинг ва мураббийларнинг ишидан хабардор бўлишади.

Бироқ, майдон ташқарисида фаолият юритадиган ходимларнинг меҳнати билан аксарият ҳолларда қизиқишмайди. Жамоани учрашувларга тайёрлашда, ташкилий ишларда клуб администраторларининг (маъмур) ҳиссаси катта. Яъни майдон атрофидаги, учрашув ва унгача бўлган жараёнларда бевосита уларга эҳтиёж сезилади. Одатда жамоадаги футболчилар, мураббийлар ва бошқа ходимлар билан администраторлар кўпроқ алоқада бўлишади, барча ҳодисаларни кузатишади, майда деталларгача эътибор беришади. Биз шу боисдан “Бунёдкор” жамоасида 2007 йилдан бери ишлаб келаётган Тоҳир Солиҳовни сайтимиз офисига таклиф қилиб суҳбат уюштиришга қарор қилдик. Қаҳрамонимиз интервью жараёнида собиқ МҲСК клуби, “Пахтакор”даги Вега Да Силва ва Александр Иванков билан юз берган қизиқарли воқеалар билан ҳам ўртоқлашди.

“1995 йил Жисмоний тарбия ва спорт инситутини тамомладим. Асқар Толибжонов менга дарс берган. Тақдир тақозоси билан ўша вақтда фаолиятимни МҲСК клубида бошладим. Ушбу жамоа энг гуллаган даврлари эди. Таркибда Баҳтиёр Ашурматов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Баҳтиёр Қамбаралиевлар тўп тепарди. Бош мураббий сифатида Баҳром Ҳакимов, кейинчалик Рустам Мирсодиқов ишлашди. Орада хизматни ўтадим, ҳам компьютер ва бухгалтерия соҳасида ўқидим. Аммо, барибир футболдан узоқлаша олмадим. Кейинчалик нимагадир МҲСКнинг ишлари ортга кетди”, - дея гап бошлади Тоҳир Солиҳов.



- Ростми ёки ёлғон МҲСКдагилар хатто сизни футболдан узоқлаштиришмоқчи бўлишган экан...

- Аниғи эсимда йўқ. Аммо, учрашувларнинг бирида Баҳром Ҳакимов мендан ёрдам беришимни сўради. Яъни рус тилида айтганда “пед наблюдения” ва “пед анализ” қилиб беришимни айтди. Ўйин куни трибунада ўтириб жамоа билан ишлашим керак эди. Мени эса умуан футболдан ташқарига юборишди. Ҳарбий комплекс ичида хизматни ўташимни таъкидлашди. Кейин Баҳром Ҳакимовни ўзи мени қидириб келди, мен вазиятни тушунтирдим. Натижада мураббий ўзгарди ва Рустам Мирсодиқов жамоани қабул қилиб олди. Орада хизматни тугатганимдан сўнг Асқар Толибжоновдан қўнғироқ бўлди. “Пахтакор”га таклиф қилди ва администратор лавозимига тайинлади. Бош мураббий Александр Иванков, жуда яхши инсон бўлибгина қолмасдан, ўргатган нарсаларини футболчилардан ортиғи билан талаб қиларди. Ундан кўп нарса ўрганганман. Бир воқеа эсимдан чиқмайди. Жамоа билан илк бор Тошкентдан четга чиқишимга тўғри келди. Ўйиндан олдин тушликда таомни дарҳол футболчиларга тортишди. Мен анъанамизга риоя қилган ҳолда бош мураббийга таомни узатганимни биламан. Иванковни шу заҳоти жаҳли чиқди ва бақириб кетди. Биринчи бўлиб футболчилар тушлик қилишини, кейин қолган ишчилар овқатланишини айтиб ўтди. Ўйиндан сўнг олдига чақириб: “Ўғлим, ҳеч қачон унутма доим самолётга чиққанда, таом пайтида биринчи футболчилар ҳаракат қилади. Кейин қолганлар. Хатто мен ҳам”.
Молиявий томондан футболчиларда эътирозлар бўлса ёки муаммолар юзага келса машғулотлар енгил тартибда ўтказиларди. Маошлар, мукофот пуллари вақтида берилмаган тақдирда ҳам Иванков бошчилигидаги жамоада аҳиллик ва ўзаро меҳр-оқибат бўлган. Умуман олганда “Пахтакор”да ишлаб ёмонлик кўрмадим, ўзимга яраша ҳурмат ва обрў орттирдим. Мени бир одатим бор майдонда гапирилган гап шу ерда қолади. Яхши гапни ҳам, ёмон гапни ҳам ташқарига чиқармайман.

- 1998 йилда “Пахтакор”га бош мураббийилигига бразилиялик Вега Да Силва тайинланди. Натижада таркиб ҳам, инфратузилма ҳам ижобий томонга юз бурди. Шунингдек ташкилий ишларда ҳам ўзгаришлар бўлди. Ушбу мураббий клубдаги барча ходимларнинг меҳнатини қадрлаши билан ёдда қолган...

- Ҳа. Ҳаммасини тўғри айтдингиз. Ўша мавсум биз узоқ муддатдан сўнг яна чемпионликни қўлга киритганмиз. Таркибда юлдуз футболчилар йиғилганди. Миржалол Қосимов, Игорь Шиквирин, Азамат Абдураимов, Николай Ширшов, Собир Ходиев. Мураббийлар штабида Аҳмад Убайдуллаев, Тўра Шоймардоновлар кўмаклашишди. Уларнинг ҳар бири билан тил топишиб кетиш, ҳарактерини тушуниш осон эмасди. Вега Да Силва бизнинг меҳнатимизни кўриб озми кўпми қадрлади. У астойдил меҳнат қилганларни ёқтирарди, айёрларни ҳушламасди. Ҳаттоки, мени ўзи билан хориж сафарларига олиб кетарди. Админстратор сифатида ишлаб юрган пайтларимда мураббийнинг айтганини қилганим учун мени клубдан ҳайдашмоқчи бўлишган. Аниқроғи жамоа Вега Да Силва билан сафарга кетган, менга эса майдонга қарашимни, уни сув билан тўлдиришимни вазифа қилиб белгилади. Улар тўсатдан қайтиб келишди ва майдонни аҳволини кўришди. Раҳбарлар дарҳол ишдан олишди. Орага Вега Да Силва қўшилиб мени ўзи билан олиб қолди.

Кейинчалик жамоада кўп ўзгаришлар бўлди, 2000 йиллардан кейин “Пахтакор” аввалгидан кучайди, ОЧЛ икки маротаба ярим финалга қадар етиб борди. Дастлаб Сергей Бутенко бошқарди, Виктор Жалилов техник директор лавозимида фаолият олиб борди. 2003 йилда Тачмурод Агамуродов бошқарувни ўз қўлига олди. Самвел Бабаян менежерликни давом эттирди. 2004 йилда мени Мурод Алиев Чиғатой футбол мактабига маъмур лавозимига таклиф қилди. Икки йилдан сўнг “Қурувчи”га асос солинди.


- “Бунёдкор”га келишингиз тарихи қандай бўлган?

- Дарҳақиқат, ҳаётимда янги давр бошланди. “Бунёдкор”ни Альберт Юлдашев қўлига олди, у инсон олдин 2000 йиллар бошида “Пахтакор”га Ботир Раҳимов билан биргаликда раҳбарлик қилишган. Альберт пойтахт клубини кучайтирмоқчи, стадион ва базани яхшиламоқчи бўлди. У олдин футболчи бўлган, Душанбенинг “Помир” клубида ўйнаган. “Қурувчи”нинг қишки йиғинларига Ҳикмат Эргашев мураббийлик қилди. У инсон мени жамоага чақирди ва тезроқ иш бошлашимни айтди. Жамоа эндигина Олий лигага кўтарилган пайтда Ҳикмат Эргашев, Мурод Отажонов, Абдусаттор Раҳимов ва мен футболчиларни учрашувларга тайёрлар эдик. Бир ойдан сўнг Амет Мемет ҳам сафимизга қўшилди.

- Футболчилик фаолиятини тугатганига кўп бўлмаган, ёш мураббий Миржалол Қосимов “Бунёдкор” мураббийга тайинланган пайтда ички муҳит, ходимларга бўлган муносабати, талаби қандай эди?

- Ҳа. “Қурувчи” пайдо бўлганидан кейин мураббийлар штаби ҳам ўзгариб турди. Жамоа олдига юқори мақсадларни қўйгани сари яхши футболчилар, кучли мураббийларни таклиф қилади. 2007 йилнинг куз ойида Миржалол Қосимов мураббий сифатида эълон қилинди. Ўша машҳур Ўзбекистон кубогидаги “лой жанги”да жамоани Қосимов бошлаб тушганди. Ўйин тенгма-тенг курашлар остида ва ноқулай шароитда ўтказилди. Пенальтилар сериясида мағлуб бўлдик. Қайсидир маънода мураббийликни энди бошлаган йилларида хато қилган бўлиши мумкин. Аммо, кейинги бошқарган даврларида тажрибаси ошди, талаблари, истаклари ўзгарди. Футболчиларга қаттиқ қўл муносабатда бўла бошлади. “Бунёдкор”да футболчилик фаолиятида бирга ўйнаган ўйинчилар Бахтиёр Ашурматов, Александр Ҳвастунов, Сергей Лушчан каби юлдузларга талабини ва гапини ўтказа олган. Жамоани бўш қўйса ҳам бўлмайди. Бундай ҳолларда ўйин чиқмаслиги, ички муҳит дарс кетиши мумкин. Миржалол қаттиқ қўллиги учун ҳам шогирдлари у кутган ўйинни намойиш этарди.

- 2008 йилги мавсумнинг иккинчи яримида жамоага машҳур бразилиялик Зико таклиф қилинди. Унинг иш юритиши, машғулотлари зерикарли эканлиги ҳақида кўп эшитганмиз. Мураббий билан бевосита сиз кўпроқ мулоқотда бўлгансиз. Қолганини батафсил ўзингиздан эшитсак...

- Энди ўша вақтлар барча кўрган, ўйинларидан завқ олган футболчилар Зико пайтида захирага ўтириб қолди. Жамоа ва футболчилар тайёр шаклланганди. Ярим финалда “Аделаида Юнайтед”га айнан мураббийнинг айби билан мағлуб бўлганмиз. Эскиларнинг бир гапи бор “Кечувда отлар алмаштирилмайди”. У 11 футболчини ажратиб оларди ва шулар билан машғулот ўтарди. Чунки, ўйинга улар тушарди. Шунинг учун ҳам қолган ўйинчилар руҳан синиб қолди. Шундай бўлсада Баҳодир Пардаев, Анвар Раҳимов каби ёшларга имконият берди.


- Эшитшимизга қараганда Зико газли ичимликлар ва ширинликларни истеъмол қилишни тақиқлаб қўйган экан...

- Тўғри. Ширинликлар, туғилган кунларда тортлар, газли ичимликлар мумкин бўлмаган. Аммо, ўйиндан кейин туғилган кун нишонланарди. Сколари келиб барча профессионал эканлигига гувоҳ бўлди. Футболчилар истаган нарсасини ейишига ва ичишига қарши чиқмади. Бироқ, эртаси куни касал бўлиб машғулотга келмаса катта жарима солинарди. Ўйинчи жисмоний томонлама тайёр бўлиб келса индамасди.

- Чилилик Хосе Луис Вильянуева ҳушчақчақ ва самимий инсонлигини биламиз. Унинг ўйинларга кетиш арафасидаги кўтаринки кайфияти айримларга ёқмасди. Амет Меметнинг жамоадан ва легионерлардан жиддийликни талаб қилиши руҳиятга таъсир қилмаганми?

- Ҳа. Учрашувга жангга кираётгандек тайёрларди. Масъулият ҳис қилиш кераклигини тушунтирарди. Хосе ҳаммага бирдек муносабатда бўларди. Ҳеч кимни ажратмасди. Ҳазилкаш одам тоифасига кирарди. Унинг ҳарактери Амет Меметга ёқмасди ва захирага ўтказиб қўярди. Витор, Рамос, Луизао билан ишлаш қийин бўлмаган. Ҳамма нарса футбол тилида айтиларди ва етказиларди. Тўғри, можаролар ҳам бўлмаган дея олмайман. Кунларнинг бирида Ривалдо кийиниш хонасидан чиқиб келди. Унинг олдида Рамос ва Витор ўзича ҳазил қилиб кулиб турди. Таржимонимиз уларнинг гапларини таржима қилиб берди. Ўйиндан кейин улар билан гаплашишимни айтдим. Ривалдо мен билан уришиб кетиш даражасигача борди. Қайсидир гапи ёқмади қўлимни кўтариб юбордим. У жуда айёр одам эди. Ўйинга тушмаслик учун бирон боҳона ўйлаб топарди. Барибир баҳсдан кейин соф ўзбек тилида кечирим сўраган.

- ОЧЛ баҳслари билан ўзимизнинг ички чемпионатимизда маъмурларга юклатилган вазифаларда фарқ бўладими?

- Халқаро ўйин ва ўзимизнинг чемпионатимизнинг ташкилий ишларида фарқ бор. ОЧЛда ҳаммаси олдиндан дастур асосида тайёрлаб қўйилади. Барчаси вақтида бажарилиши керак. Футболчиларнинг кийимидан тортиб, автобусга чиққунигача эътиборлироқ бўлиш лозим. Шундай ҳолат бўладики, ўйинчилар гоҳида автобусдан қолиб кетади ёки ўйинларга келмай қолади. ОЧЛ ўйинларида вақт муҳим аҳамиятга эга. Нечада йўлга чиқишимиз, меҳмонҳонадан стадионгача кетадиган вақт ҳисобга олинади. Кийиниш хонасида футболчиларнинг формаларини, уларнинг ўтирадиган жойларини, витаминлар, ичимликларни жойига қўямиз ва тайёрлаймиз. Энди чемпионатимиздаги беллашувларда вилоятларга кўп чиқамиз, айрим стадионларда кийиниш хоналари тайёр бўлмаган пайтлар ҳам юз бериб туради. Шу нарсалар бизга панд беради. Биласиз, ОЧЛда телевидения ходимлари кийиниш хоналарини кўрсатишади. Аммо, бизда ҳамма жамоаларда ҳам шароит бир хил эмас. Эндиликда секинлик билан бари изига тушиб бормоқда.


- Келинг ҳозирги кунда “Бунёдкор”даги вазият ҳақида суҳбатимизни давом эттирсак...

- Айни вақтда жамоада ташкилий ишлар кўнгилдагидек кетмоқда. “Бунёдкор”да бу борада асло муаммо бўлмаган ва бўлмаса ҳам керак. Вадим Абрамов мана иккинчи йилдирки жамоани бошқармоқда. Футболчиларга фақат ўйинни ўйлаш кераклигини таъкидлайди. Тўғри, бизга олдинги йилларда кўп тошлар отилди, қаршиликлар бўлди. Шунда ҳам Абрамов футболчиларни руҳиятини кўтара олди. Мутахассис доим шогирдларига яхши гапирди, юмшоқ муомалада бўлди. Одамгарчилик томонидан Абрамов ҳурматга лойиқ. Учрашувлардан олдин болларни ҳар томонлама тайёрлайди, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”нинг ўйинларидан кўрсатади. Уларни Европадан кам эмаслигини, фақат ҳаракат қилиш лозимлигини тушунтиради.

- Футболга кириб келаётганингизда бу каби инсонлар билан ишлайман деб ўйлаганмидингиз?

- Ҳар бир даврда ўзига хос юлдузлар билан ишладим. МҲСКда ҳам, “Пахтакор”да, “Бунёдкор”да. Ҳеч бирини ажратмаган бўлардим. Меҳнатимдан асло афсусланмаганман. Ишимдан уялмаганман. Майдонда ёки машғулотларда ташкилий муаммолар бўлса бизга мурожаат қилишади. Боиси, бизнинг вазифамиз шу. Ҳурмат қилиб интервьюга таклиф қилганинглар учун раҳмат. Тартиб ва адолат бор жойда албатта ўсиш бўлади. Бу эса ишончни мустаҳкамлашга ҳизмат қилади. Фурсатдан фойдаланиб мени шу даражага келишимда устозим Асқар Толибжоновга миннатдорчилик билдираман. Талабаликдан кейин мени катта футболга олиб кирдилар, ёнларига олдилар.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика