UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  2 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  6 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  0 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  53 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  8 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  7 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  10

"Пахтакор" - "Насаф". Турнинг марказий учрашуви олдидан Кападзе ва Мурзоев қандай фикрда? Янгиликлар

"Пахтакор" - "Насаф". Турнинг марказий учрашуви олдидан Кападзе ва Мурзоев қандай фикрда?

Coca Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" қарама-қаршилиги шубҳасиз турнинг марказий учрашуви ҳисобланади.

Бу икки жамоа ўртасидаги учрашув ҳар доим муросасиз ва кескин ўтиши ажаралиб келган. Рўзиқул Бердиев ўз шогирдларини кучлир рақибларга қарши қандай тайёрлаш кераклигини жуда яхши билади, умуман олган "Насаф" "Пахтакор" учун сўнги йилларда ҳақиқий бош оғриқ бўлиб келмоқда. Гарчи таркиб ва футболчиларнинг маҳорати борасида "Пахтакор" бир бош устун ҳисобланиши "Насаф" учун ҳеч нарсани англатмайди. Муҳими ўйинга тўғри ёндашув ва футболчилардаги кайфият. "Пахтакор" бугун яхшигина қаршиликка дуч келишини таҳмин қиламан, ўтган мавсум биринчи ва иккинчи даврадаги учрашувларда Шота Арвеладзе шогирдлари жуда катта қийинчилик билан ғалаба қозонганини мухлислар яхши эслашса керак. Биз бу борада фикр ва таҳминларни билиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ва ЎФУ (Ўзбекистон футболчилар уюшмаси) раҳбари Камолиддин Мурзоевга юзландик. Хўш, улар қандай фикрда?

Тимур Кападзе, (Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи): - Мазкур жамоалар ўртасидаги учрашув қизиқарли кечади деб ўйлайман. Тўғри, бу ўйинда "Пахтакор" фаворит, таркибда маҳоратли ва тажрибали футболчилар жамланган. "Насаф"га осон бўлмайди, бу аниқ. Лекин, Рўзиқул ака ҳар доим яхши жамоа шакллантирган, ёшларга таянган ҳолатда иш олиб борадилар. "Насаф" таркибидаги ёшлар ҳам яхши, чиройли, мазмунли ўйин кўрсатиб келмоқда. Ҳозирда ким қандай ҳолатда, ўйинга қай даражада тайёргарлик кўрганини беллашув давомида гувоҳи бўламиз. Пандемия сабаб кўп тўхталишлар юз берди. Бу омил ҳам кўп жамоаларга таъсир қилди. Кимдир яхшироқ тайёрланди, кимдир тайёргарлик жараёнида муаммоларга учради. Турдан турга жамоалар жисмоний ҳолатини яхшилаб бормоқда. 

Ўйиндан олдин ким ютади ёки ютқазади, бу башорат бўлиб қолади. Ўйиндан кейин натижа бошқача бўлиши, кучсиз жамоа кучли жамоани ютиб ҳам қўйиши мумкин. Имкониятларни чамалайдиган бўлсам 60/40 яъни "Пахтакор"да устунлик бор.Бу ерда мураббийлар ҳам ўзаро бир-бирларини яхшилаб ўрганиб чиқишгани аниқ. Рўзиқул Бердиев ҳам рақибни кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қилиб чиққан деб ўйлайман. Руҳий фактор ҳам бор, ёшлар "Пахтакор" билан ўйинда ўзини қандай тутади, босим ва ҳаяжон каби омилларни ҳам ҳисобга олиш лозим. Агарда ёшлар мураббийини кўрсатмаларини тўлиқ бажарса "Пахтакор"га қийин бўлади. Омад,вазиятлардан фойдаланиш факторларини ҳам ўйин давомида кўрамиз. 

Камолиддин Мурзоев, (Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари): - Ўйлайманки, бизни қизғин курашларга бой ва қизиқарли ўйин кутиб турибди. Икки жамоани имкониятларидан келиб чиқсак фаворит "Пахтакор" жамоаси. Номдор футболчилари бор. "Насаф" жамоасини эса биз билган тарбияланувчилари охирги пайтларда яхши ўйин кўрсатмоқда. Жамоада кайфият яхши эканлигини аввалги учрашувлардаги натижалардан билишимиз мумкин. "Насаф" етарлича қаршилик кўрсатади, фақат бундай даражадаги учрашувларда совуққонлик билан ҳаракат қилиш лозим. Шунингдек ғалабага бўлган ишончни кўрсата олсалар бўлгани. Бугунги учрашувда номлар катта саҳнага чиқишини кутяпман. Жамоани ортидан эргаштира оладиган етакчилар бугун кўп нарсани ҳал қилиши мумкин.

Қадрли мухлис сиз қандай фикрдасиз? 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика