UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  4 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  39 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  12 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11

Камолиддин Мурзоев: "Андижон"да тарих ёзишга имкон бор. "Насаф"га қарши беллашув очиқ ва голларга бой бўлади" Янгиликлар

Камолиддин Мурзоев: "Андижон"да тарих ёзишга имкон бор. "Насаф"га қарши беллашув очиқ ва голларга бой бўлади"

Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви олдидан мутахассислар фикри давом этади.

Ўтмишда бир неча етакчи жамоалар сафида тўп тепган, ҳозирда Футболчилар уюшмасини бошқараётган Камолиддин Мурзоев эртанги "Насаф" – "Андижон" учрашувга муносабатини билдирди.

"Ўйлайманки, “Андижон”да тарих ёзиш имконияти бор. Эртага очиқ ва муросасиз беллашув бўлади. Мухлисларга манзур тушадиган ўйин кутмоқдаман. Мағлубиятлар сериясига тушиб қолган бўлса-да, "Андижон" сўнгги турда муҳим ғалабани қўлга киритди. Бу жамоага руҳий мадад бўлиб хизмат қилади.

"Насаф" эса амалдаги чемпион сифатида ўз салоҳиятини яна бир бор исботлаш учун майдонга чиқади. Аммо айни пайтда жамоаларнинг чемпионатдаги ҳолати ёки жадвалдаги ўрни бу учрашувда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмайди. Футбол – бу бир ўйинлик кураш, унда ҳар қандай имконият юзага чиқиши мумкин.

Шу сабабли голларга бой, шиддатли ва драматик қарама-қаршилик гувоҳи бўлишимиз эҳтимоли катта", – деди Камолиддин Мурзоев.

Эслатиб ўтамиз, Суперкубок беллашуви эртага "Бунёдкор" стадионида 19:30 да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика