UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  10 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  16 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

"Пахтакор" фахрийлари Олма-Отага етиб боришди, бугун ўйин Янгиликлар

"Пахтакор" фахрийлари Олма-Отага етиб боришди, бугун ўйин

"Қайрат" футбол клубининг 65 йиллик тадбирида қатнашиш учун "Пахтакор" жамоаси фахрийлари Олма-Ота шаҳрига етиб келишди.

"Қайрат" клуби вакиллари томонидан дўстона равишда Олма-Ота шаҳри аэропортида "Пахтакор" делегацияси кутиб олинди. Меҳмонхонага жойлашилгач, кун давомида "Қайрат" футбол академияси ва жамоа базасига кичик саёҳат уюштирилди. Квочкин, Пехлеваниди ва Сегизбоев номидаги академияларда болаларнинг футбол билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар фахрийларимизда илиқ таассурот қолдирди.

Шундан сўнг шаҳар четида жойлашган Бесагаш базасига ташриф буюрилди. Бу ерда асосий ва ёшлар жамоаси учун жаҳон талабларига мос тарзда муҳайё этилган шароитлар ҳақида маълумот берилди. Айтиш мумкинки, "Қайрат" бу борада Европанинг исталган гранди билан беллаша олади.

"Қайрат" футбол клубининг 65 йиллигига бағишланган "Қайрат" ва "Пахтакор" фахрийлари иштирокидаги учрашув 7 сентябрь, шанба куни Тошкент вақти билан 18:00да Олма-Отадаги "Марказий" стадионда бошланади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика