UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  5 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  7 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  15 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  1 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  2 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  5 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  25 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  3 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  15

"Пахтакор": Академиянинг 2017 йилдаги натижалари (2005-2009 йиллар) Янгиликлар

"Пахтакор": Академиянинг 2017 йилдаги натижалари (2005-2009 йиллар)

Теглар :  Пахтакор
"Пахтакор" матбуот хизмати клубдаги турли жамоалар ҳисоботини тақдим қилишни давом эттиради.

Бу сафар академия жамоаларининг йил давомида турли маҳаллий ва халқаро мусобақалардаги натижаларини ҳавола этамиз.

Жадвалда 5 ёш тоифасидаги 7 жамоанинг натижалари акс эттирилган. 2008 ва 2009 йилларда туғилган футболчилар учун 5 мусобақа фестивал тарзида ўтказилган.

Қолган 15 турнирдан 8тасида тарбияланувчиларимиз мусобақа ғолибларига айланишган. Барча 20 мусобақадан 6таси Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиб ўтган.

Мусобақаларда энг яхши футболчиларга совринлар ҳам топширилган. “Пахтакор”нинг собиқ ўйинчилари Ю.Беляков, В.Мухин, В.Науменко, И.Малиновский хотирасига бағишлаб ўтказилган мусобақада 2005 йил жамоасидан Саидумар Саиднуруллаев ва Данила Ни турнирнинг энг яхши ярим ҳимоячиси ҳамда футболчиси деб топилган.

Россиянинг Брянск шаҳрида бўлиб ўтган “DANONE” Миллатлар Кубогида Максим Муркаев энг яхши дарвозабон совринига эга чиққан. Шу ёш тоифасидаги жамоа Болгариянинг Банско шаҳрида ўтказилган “EVIMA CUP” мусобақасида ҳам зафар қучган. Саид Гаджиев энг яхши ярим ҳимоячи, Муҳаммадиёр Маъруфалиев энг яхши ҳужумчи деб топилган.

8-12 ёш тоифасидаги жамоалар таркибида турли турнирларда Тимур Одилов – энг техникаси юқори, Саид Ҳабибуллаев – энг яхши ярим ҳимоячи, Самандар Рихсибоев – энг яхши ҳужумчи, Абдуллоҳ Рустамжонов – энг яхши дарвозабон, Бекзод Ғофуржонов – энг яхши ҳужумчи совринларига сазовор бўлган.

“Пахтакор” тарбияланувчиларини ушбу ютуқлар билан табриклаган ҳолда уларнинг келгуси фаолиятига омад тилаб қоламиз!


2009 йил (Мураббий - Сарвар Отабоев)

ТУРНИР

Ўтказилиш вақти

Ўтказилиш жойи

Ўрин/қатнашчилар сони

“BLISS” БОЛАЛАР ФУТБОЛ ФЕСТИВАЛИ

6-7 ноябрь

Тошкент



2009 йил (Мураббий - Азиз Талхатов)

“ОЛТИН КУЗ” БОЛАЛАР ФУТБОЛ ФЕСТИВАЛИ

5-8 октябрь

Тошкент


“ОЛТИН КУЗ” БОЛАЛАР ФУТБОЛ ФЕСТИВАЛИ

19 ноябрь

Тошкент



2008 йил (Мураббий - Бобур Абдураҳмонов)

“ҚАЛДИРҒОЧ” БОЛАЛАР ФУТБОЛ ФЕСТИВАЛИ

15-18 март

Тошкент


ИСЛОМ КАРИМОВ ФУТБОЛ ФЕСТИВАЛИ

20-25 август

Тошкент


2007 йил (Мураббий - Шуҳрат Бўриев)

ВАЛЕНТИН БУБУКИН ХАЛҚАРО ХОТИРА ТУРНИРИ

1-7 апрель

Сочи (Россия)

4/12


2006 йил (Мураббий - Леонид Кошелев)

ГЕННАДИЙ КРАСНИЦКИЙ ХОТИРА ТУРНИРИ

18-22 август

Тошкент

2/8

В.ЛЮБУШИН ВА В.ИВАНОВ ХОТИРА ТУРНИРИ

25-30 август

Тошкент

1/12


2006 йил (Мураббий - Юрий Арслонов)

“НАУРИЗ” ХАЛҚАРО ТУРНИРИ

22-28 март

Чимкент (Қозоғистон)

2/12

Ф.БУРХОНОВ ХОТИРА ТУРНИРИ

27 июнь-3 июль

Самарқанд

3/12

А.ЧЕРВОВ ХОТИРА ТУРНИРИ

21-26 октябрь

Бухоро

2/12


2005 йил (Мураббийлар - Улуғбек Рўзимов, Фарҳод Нишонов)

“НАВРЎЗ” КУБОГИ

15-18  март

Тошкент

1/8

А.ҲАМРОҚУЛОВ ХОТИРА ТУРНИРИ

22-25 март

Тошкент

1/12

“DANONE” ХАЛҚАРО ТУРНИРИ

31март-2 апрель

Брянск (Россия)

1/12

“EVIMA CUP 2017” ХАЛҚАРО ТУРНИРИ

11-18 апрель

Банско  (Болгария)

1/6

И.ГАЛИМОВ ХОТИРА ТУРНИРИ

21-26 август

Қозон (Россия)

4/20

“КУБАНЬ КУБОГИ 2017” ХАЛҚАРО ТУРНИРИ

2-9 ноябрь

Сочи (Россия)

2/16


2005 йил (Мураббий - Бахтиёр Нуралиев)

РЕСПУБЛИКА ТУРНИРИ

22-25 март

Бухоро

1/12

2-РЕСПУБЛИКА ТУРНИРИ

20-23 апрель

Жиззах

1/20

Ю.БЕЛЯКОВ, В.МУХИН, В.НАУМЕНКО, И.МАЛИНОВСКИЙ ХОТИРА ТУРНИРИ

4-9 июнь

Тошкент

1/16


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика