UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  4 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  1 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  7 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  12 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0

Ўзбекистонлик Европа гранди сафига қайтди Янгиликлар

Ўзбекистонлик Европа гранди сафига қайтди

Теглар :  Акбар Бўтаев
"SoNNeikO" ники билан машҳур бўлган ўзбекистонлик "Dota 2" компютер ўйини устаси Акбар Бўтаев Европа гранди сафига қайтди.

У "Na'Vi" (Natus Vincere) сафида Роман Палей ("rmN-") ўрнини эгаллайди.

"Гап Акбар Бўтаев ҳақида кетмаганида муҳим баҳслар олдидан таркибда ўзгартиришлар қилмаган бўларди. Акбарнинг ўйини бизга маълум ва биз яна у билан ишлаш имконини қўлдан чиқара олмасдик. Жамоани тарк этган Романга ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман. Сен ажойиб ўйинчи ва яхши инсонсан. Акбарнинг аввалги жамоаси "Vega Squadron"га ҳам тезкор трансфер учун раҳмат айтаман. Ҳозир ҳамма ташкилот ҳам ўйинчининг қизиқишларини ўйламайди" - дейди "Na'Vi" аъзоларидан бири Евгений Золотарёв ("HarisPilton").

Эслатиб ўтамиз, Акбар Бўтаев 2015 йилнинг апрелидан 2016 йилнинг ноябригача "Na'Vi" сафида ўйнаган. "Na'Vi" киберспортнинг деярли барча йўналишлари бўйича таркибга эга кам сонли жамоалардан бири ҳисобланади. Клуб кўплаб йўналишларда жаҳон чемпиони бўлишга улгурган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика