

Бироқ мазкур ўйинда Гана миллий терма жамоасининг асосий таркиби иштирок этмайди. Сабаби 25 март куни Гана терма жамоаси Африка Кубоги саралаши доирасида ЖАР меҳмони бўлади. Ўзбекистонга эса Гана Б яъни иккинчи терма жамоа ташриф буюради. Кеча Гана Б терма жамоаси бош мураббийи Иброҳим Танко Ўзбекистонга келадиган 20 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда фақат Гана клубларида ўйнайдиган футболчилар жой олган:

Ўз навбатида Гана миллий терма жамоаси бош мураббийи Чарльз Аконнор эса ЖАР ва Сан-Томе ва Принсипи жамоаларига қарши ўйинлар учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатда Португалия, Германия, Нидерландия, Хитой, Туркия, Франция, Испания, Англия, Бельгия, Италия каби давлатларда ўйнаётган легионерларни кўриш мумкин:




