UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  0 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 17:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  9 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   3 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2

Ўзбекистонда "Интер" клуби академияси филиали очилиши мумкин Янгиликлар

Ўзбекистонда "Интер" клуби академияси филиали очилиши мумкин

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро бошқарма бошлиғи Диёр Исаметдинов ва бошқарма бошлиғи ўринбосари Олим Арифов Италиянинг Милан шаҳрида "Интер" клуби академияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Учрашувда "Интер" академияси департаменти бошлиғи Барбара Бигги, "Интер" клубининг академиялар бўйича техник директори Альдо Монтинаро ва "Интер" академияси техник директори Марко Монтилар қатнашишди.

Учрашув давомида юртимизда "Интер" академияси филиалини очиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, "Интер" академияси мураббийлари иштирокида мамлакатимизда болалар футболи мутахассислари учун маҳорат дарслари ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳам музокаралар ўтказилди. Бундан ташқари, "Интер" клуби афсонаси" лойиҳаси бўйича, клуб таркибида тўп сурган машҳур футболчиларни Ўзбекистонга олиб келиш ва улар билан учрашувлар ўтказиш ҳам муҳокама мавзусидан ўрин олди.

Маълумки, ҳозирда юртимизда "Про" дипломи бўйича ўқув курсларининг иккинчи модули бўлиб ўтмоқда. Мана шу ўқув курсларида таълим олаётган мутахассисларни Италияга олиб бориб, "Интер" клуби машғулотларини бевосита майдондан кузатиш ва тажриба ўрганиш жараёнини йўлга қўйиш борасида ҳам фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда "Интер" клубининг расмий фан-клубини очиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Бугун ЎФА мутасаддилари "Интер" академиясига ташриф буюриб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишлари ҳам режалаштирилган.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика