UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  0 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  2 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  0 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  3 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  5 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  4 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  3 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  22 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  7

Ўзбекистон вакиллари ОФК қўмиталари аъзолигига тасдиқланди Янгиликлар

Ўзбекистон вакиллари ОФК қўмиталари аъзолигига тасдиқланди

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев футбол бўйича Осиё чемпионатининг ташкилий қўмитаси аъзолигига тасдиқланди.

Қатарлик ал-Муҳаннадий раислик қиладиган ушбу қўмитага ОФК ижроқўми вакиллари, шу жумладан Раҳматуллаев ҳам аъзо сифатида киритилган.

ОФК Ижроия Қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси бўйича аъзоси саналадиган Сардор Раҳматуллаев, шунингдек, саудиялик Аҳмад Ийд ал-Ҳарбий бошчилигидаги ОФКнинг ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Сардор Раҳматуллаев шу тариқа Осиё Футбол Конфедерациясининг бир йўла учта қўмитаси аъзолигига тасдиқланди.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг бош директори Фарҳод Магаметов ОФКнинг Тараққиёт қўмитаси аъзоси этиб тайинланди.

Ўзбекистон Футзал Уюшмаси вице-президенти Жаҳонгир Усмонов эса навбатдаги муддатга ОФК Футзал қўмитаси аъзолигига тайинланди.

ЎФФ техник бўлими бошлиғи Алим Арифов эса ОФКнинг Мусобақалар қўмитаси аъзоси этиб тайинланган бўлса, Федерациянинг техник масалалар бўйича директори Шавкат Имомов ОФКнинг техник қўмитаси аъзолигига тасдиқланди.

Бундан ташқари ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳам ОФКнинг ҳакамлар қўмитаси аъзоси бўлиб тайинланди.

Ўзбекистоннинг ОФКдаги вакиллари тегили қўмиталарга 2015-2019 йилги муддатларга тайинланди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика