UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (онлайн натижа)  3 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  3 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  1 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  5 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Ўзбекистон U16 ўсмир қизлари Осиё чемпионати саралашидаги иштирокини якунлади Янгиликлар

Ўзбекистон U16 ўсмир қизлари Осиё чемпионати саралашидаги иштирокини якунлади

2017 йилда Хитойда ўтказиладиган 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралашида иштирок этган Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси ўз гуруҳида учинчи ўринни қўлга киритди.

16 ёшгача бўлган қизлардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси саралаш баҳсларини “D” гуруҳида олиб борди.

Ушбу саралаш гуруҳи ўйинларига Вьетнам мезбонлик қилди. Саралаш турнирининг илк учрашувида айнан мезбон терма жамоага қарши ўйин ўтказган ўзбекистонлик қизлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Иккинчи учрашувда Фаластин билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Ўзбекистон саралаш турнирининг учинчи ўйинида Гонконгни 2:0, тўртинчи ўйинда Ироқни 4:0 ҳисобларида мағлуб этди.

Учинчи сентябрь куни бўлиб ўтган сўнгги тур учрашувида Ўзбекистоннинг рақиби ушбу саралаш гуруҳининг яққол фаворити – Австралия ўсмир қизлар терма жамоаси бўлди. Барча рақибларини фақат йирик ҳисоблар билан мағлуб этиб келаётган австралияликлар, Ўзбекистон дарвозасига ҳам 9 бора йўл топишди. Бу голларга Ўзбекистон фақат бир бора, Маржона Тўраеванинг голи билан жавоб бера олди– 1:9.

Таъкидлаш керакки, дастлабки турда Фаластинни 28:0 ҳисобида мағлуб этган Австралия, якунда 5 ўйинда 65 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, фақатгина Ўзбекистон билан учрашувда бир гол ўтказиб юборди.

Шу тариқа улар гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, Хитойдаги финал босқичига йўл олди. Ўзбекистон эса гуруҳда 3-ўринни қўлга киритиб, иштирокини шу босқичда якунлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика