UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  1 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  5 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  2 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  12 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  17 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  3

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Қатар ва Канада ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Қатар ва Канада ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 21–27 март кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Йиғин доирасида Жасур Абдураимов шогирдлари 23 март куни Қатар U-22 термасига қарши, 25 март куни эса Канада U-22 термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Доҳа шаҳридаги йиғинга қуйидаги футболчилар жалб этилган:

Дарвозабонлар: Ботирали Эргашев, Умиджон Эргашев;

Ҳимоячилар: Акрам Комилов, Ҳожиакбар Алижонов, Рустам Ашурматов, Ҳусниддин Ғофуров, Исломжон Қобилов, Достонбек Турсунов;

Ярим ҳимоячилар: Ҳуршид Ғиёсов, Азизжон Ғаниев, Достон Ибрагимов, Жавоҳир Сидиқов, Жасурбек Яхшибоев, Абдужамол Исроилов, Жамшид Юсупов, Нурилло Тўхтасинов, Жавоҳир Қаҳрамонов;

Ҳужумчилар: Андрей Сидоров, Забиҳилло Ўринбоев, Бегзод Ғанижонов.

Мазкур ўқув-машғулотлар йиғини Ўзбекистон U-22 терма жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Кеча, 17 март куни бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси саралашнинг “D” гуруҳидан жой олди. Гуруҳ босқичида Жасур Абдураимов жамоаси БАА, Ливан ва Непал ёшларига қарши баҳс олиб боради. Учрашувлар шу йилнинг 15–23 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика